Сўнгги йилларда халқ таълими тизимдаги педагогкадрларнинг сифат таркиби яхшиланди. Хусусан, олий тоифали ўқитувчилар сони 9,4 фоизга, биринчи тоифали ўқитувчилар сони 6 фоизга ошган.
Бу Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлисида халқ таълими вазирининг «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг умумий ўрта таълимга оид қисми ижроси юзасидан ахборотида маълум қилинди. Халқ таълими вазири таълим сифатини кўтариш, ўқитувчиларни жамиятдаги мавқеини ошириш, мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш йўналишларида катта ислоҳотлар амалга оширилаётганини қайд этди.
Жумладан, 2020 йилда олий таълим муасс ас аларига ҳужжат топширган абитуриентларнинг 23 фоизи ўша йилги мактаб битирувчилари бўлиб, улар давлат гранти квотасининг 50 фоизини эгаллади. Бу кўрсаткич 2019 йилда 30 фоиз эди.
Умуман, битирувчиси олий таълим муассасаларига кирмаган мактаблар сони 3 бараварга (2019 йилда – 2126 та, 2020 йилда – 692 та) камайди. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфларида 12 та йўналиш бўйича вариатив ўқув режалар жорий қилинди.
Таълимдаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Халқ таълими вазирлиги бир қатор вазифаларни белгилаб олган.
Хусусан, малакали педагог, илмий ходимлар, психолог ва хорижий экспертларни (шу жумладан, Финляндиянинг малакали мутахассисларини) жалб қилган ҳолда Миллий ўқув дастури ишлаб чиқилиб, 2021-2022 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида жорий этилади.
Таълим сифати паст мактабларда таълим сифатини ошириш ва ижобий тажрибани кенг тарқатиш мақсадида педагог-ўқитувчиларни муддатли шартнома асо сида бошқа туман ва вилоятларга меҳнат фаолиятини олиб бориш учун юбориш, бунда малакали ўқитувчилар танлов асосида танлаб олиниб, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган.
Халқ таълими вазири келгусида тизимда амалга ошириладиган ислоҳотларни самарали ташкил этишда Олий Мажлис Сенатининг ёрдами зарурлигини қайд этди.
Жумладан, умумтаълим муассасаларига жонкуяр, масъулиятли раҳбарларни тайинлашнинг шаффоф ва адолатли тизимини яратиш, маҳаллий ҳокимликлар томонидан мактабларда таълим олиш учун шароитлар яратилишига қўшимча маблағлар жалб этиш, жумладан, иситиш тизимларини таъмирлаш, қўшимча жиҳозлаш ва бошқаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди. «Ахборот технологиялари вазирлиги билан ҳамкорликда республика бўйича 7 мингдан ортиқ (70 фоиз) мактабга юқори тезликдаги интернет тармоғи олиб борилди ва бу жараён жорий йилда 100 фоизга олиб чиқилади. Лекин интернетдан фойдаланиш хизматларига маблағ ажратилмаса, бу ислоҳотлар бекор бўлиб қолади», дейди Шерзод Шерматов.
Шу боис вазир маҳаллий бюджет шакллантирилиши ва ижроси назорат қилиниши жараёнида бу масала алоҳида назоратга олинишини сўради.
Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди
🕔15:04, 11.06.2026
✔174
Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.
Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда
🕔16:45, 04.06.2026
✔246
Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.
Батафсил
Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
🕔15:50, 21.05.2026
✔435
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
Батафсил