3100 метр баландликдаги минглаб қоятош расмлари қанчалик ўрганилмоқда?
Дунё тамаддуни ҳақида кўплаб муҳим маълумотлар бериши мумкин бўлган тарихий масканлардан бири юртимиздаги Чотқол тоғ тизмаси этакларида жойлашган. Маданий мерос намунасини ўзида мужассам этган қоятош расмлари қадимги тарихдан қимматли маълумотларни беради. Айни вақтда сайёҳларни оҳанрабодек ўзига тортишига шубҳа йўқ.
Чотқол тоғ тизмаси географик ўрни ва табиий шароитининг қулайлиги ҳудудни қадимдан инсонлар томонидан ўзлаштиришига сабаб бўлган. Минтақа қадимги овчи ва кўчманчи чорвадор қабилаларнинг мавсумий кўчишларини йўналтирувчи масканга айланган. Буни шу тоғ тизмасидаги турли тарихий даврларга тааллуқли моддий-маданий ёдгорликлар: тош даври чақмоқтош устахоналари, кўҳна қишлоқ харобалари, эски қўрғонлар, қадимги мозорлар ва суғориш иншоотларининг қолдиқлари яққол кўрсатиб турибди.
Ушбу ёдгорликлар инсоният тарихининг бронза, илк темир (сак-скиф), ўрта асрлар даврида ушбу ҳудудда яшаган овчи ва кўчманчи дашт чорвадор халқларнинг ижтимоий-иқтисодий ва хўжалик ҳаёти тўғрисида қимматли маълумот берувчи тош йилномалар ҳисобланади. Уларда инсоният тарихининг турли босқичларида овчи ва кўчманчи дашт чорвадор аҳолисининг кунда лик турмуш тарзи, маънавий кечинмалари, диний эътиқоди, олам ҳақидаги тасаввурлари акс этган.
Дастлабки тадқиқот ишлари 1964 йилда О.Ро стовцев раҳбарлигида олиб борилган бўлиб, натижада ҳудудда Қизилолмасой қоятош расмлари мажмуи аниқланган эди. Бу ёдгорлик 1967 йилларда ҳам тадқиқ этилди. Ёдгорликда асосан ҳайвонлар (тоғ эчкиси) ва овчилар тасвири ўйиб ишланган бўлиб, қадимда кенг тарқалган тасвирий санъат композицияси ов жараёнлари тасвирланган.
Қизилолмасой қоятош расмларидан ташқари Чотқол тоғ тизмаси бўйлаб жойлашган сой ва дараларда кўплаб бошқа қоятош расмлари ёдгорликлари ҳам аниқланган бўлиб, улар бир-биридан ишлов бериш услуби, мавзу хилма-хиллиги, композициялардаги фарқлар билан ажралиб туради. Жумладан, ишлов бериш техникасидаги фарқлар расмларнинг қадимги рассомлар томонидан тош, металл ва ҳайвон шохларидан ясалган қуроллар ёрдамида уриб-чўкичлаб ёки табиий минерал бўёқ (охра) ёрдамида ишлов берилганлигига қараб фарқланади. Шунингдек, ушбу с анъат ас ар ларининг ўзаро фарқловчи хусусиятларидан яна бири унинг турли даврларда яратилганлигидир. Бунда тасвир мавзуси билан бирга расмлар ишланган қоятош сатҳи стратиграфияси, тасвирларнинг қоятошлардаги топографик ҳолатлари ёдгорликлар даврий санасини ажратишда асосий омиллар бўлиб хизмат қилади. 2018 йилда Чотқол тоғ тизмаси Қизилдара ва Эртошсой ҳудудларида олиб борилган да ла-қидирув ишлари натижасида янги қоятош расмлари аниқланди. 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон, Ро ссия, Польша халқаро археологик экспедицияси томонидан кенг кўламдаги тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Тадқиқот натижаларида 9 км. масофага чўзилган Қизил-дара ҳудудида денгиз сатҳидан 1600-3100 метр баландликларда минглаб қоятош расмлари ўрганилди. Қоятош расмлари якка, баъзи қоятошларда ўнлаб расмлар, композициялар тарзида акс эттирилган. Қоятошларда аксарият ҳолларда зооморф ва антропоформ, турли белги ва т амға тасвирлари акс эттирилган бўлиб, улар асосан тоғ эчкилари, инсон қўли тасвири, шунингдек, доира ичидаги хоч ва мураккаб шакллардан иборат. Ўрта Осиё ҳудудида бундай баландликларда қоятош расмларнинг фақатгина Чотқол тоғ тизмасида мавжудлиги ёдгорликнинг такрорланмас эканлигидан далолат беради.
Бир сўз билан айтганда Қизилдара ва Эртошсой ҳудудларидаги қоятош расмларини чуқурроқ ўрганиш, уларнинг илмий таснифини бериш, миллий ва халқаро аҳамиятини ошириш орқа ли минт ақада туризм соҳасининг экотуризм, экстремал ва илмий туризм йўналишларида янги тур маршрутларни йўлга қўйиш мумкин.
Ғайратхон МУХТОРОВ,
ЎзРФА Миллий археология маркази илмий ходими
Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ
🕔15:51, 27.11.2025
✔54
Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.
Батафсил
Уйингиз ичидаги экологик муҳит қандай?
🕔15:24, 20.11.2025
✔32
Беш ёшли Азизбек қишда ҳам, ёзда ҳам тез-тез шамоллайди, йўталади, аксиради.
Батафсил
Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади
🕔15:54, 13.11.2025
✔64
Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.
Батафсил