фарзанд учун умр бўйи татийдиган хазина
Баркамоллик сари интилган ҳар бир инсон китоб билан қадрдон дўст тутиниши шубҳасиз. Китоб зулматда нур, доно устоздир. У ўзига яқин келганларнинг йўлини ҳар доим чароғон этиб турувчи шамчироқ десам янглишмайман.
Инсон учун китобдан азизроқ, ёқимлироқ суҳбатдош йўқ. Китоб ичида барча илму ҳикмат мужассамдирки, у одамларни ўтмиш ва келажакдан огоҳ қилиб туради.
Ҳар бир ота-онага энг лазиз ва энг азиз, Аллоҳ томонидан инъом этилган неъмати бу фарзандидир. Унинг камолотини кўриш эса нақадар бахт. Комил инсон бўлиб улғайган ҳар қандай фарзанд эса, элнинг кўркидир. Бир киши донишманддан сўрабди: «Фарзандим хурсанд бўлиши учун унга нима совға қилай?» Донишманд жавоб берибди: «Aгар қанд берсанг, боланг бир кун хурсанд бўлади, эртасига таъмини унутади. Ўйинчоқ олиб берсанг, бир ҳафта қувонади. Тулпор, от мингазсанг бир ой қувонади. Сен фарзандим бир умр хурсанд бўлсин десанг, унга китоб совға қил».
Ҳа, ҳар бир ота-онада эртами-кечми «Фарзандим учун кутубхона ташкил қилишим керакми?», «Бу кутубхона қандай бўлиши керак?» деган саволлар туғилиши табиий. Aввало, айтиш керакки, ҳар бир оилада кутубхона бўлса нур устига нур. Унда катталар ва кичиклар учун қизиқ ва муҳим китобларни тўплаб бориш зарур. Бу узоқ давом этадиган жараён бўлиб, фарзандингиз чақалоқлик пайтидан бу ишга киришилгани маъқул.
Кўп ота-оналар болалари учун замонавий, ёрқин ва жимжимадор муқовадаги китобларни харид қилишга ҳаракат қилишади. Баъзилар эса китобларни сотиб олиб келишгач, уларни ҳатто бир бор варақлаб кўрмасдан бир бурчакда йиллар мобайнида чанг босиб ётаверади. Aлбатта, бу иш нотўғридир.
Китоб танлаш учун болангизни дўконга бирга етаклаб боринг. Токи кичкинтойлик пайтидаёқ китоб харид қилиш ҳам кийим-кечак ёки озиқ-овқат сотиб олишдек ўта зарур эканини англасин.
Харид қилиш чоғида фарзандларимизнинг қизиқиши, китобнинг мазмуни ва албатта, мутолаасига ҳам аҳамиятли бўлиш зарур. Aгар болангизга кўплаб ажойиб адабиётлар харид қилсангизу, ўзингиз мутлақо китоб ўқимасангиз, билингки, фарзандингизнинг китобхонлиги узоққа чўзилмайди. Бола кўпроқ катталарга, айниқса, ота-онасига ўхшашга тақлид қилади.
Шунинг учун кўпроқ оилавий китоб ўқишни йўлга қўйиб, матнни ифодали ўқиш кўникмасини шакллантириш зарур. Шунда фарзандларимиз ҳаёт синовларида қоқилмасдан, ўз мақсадларига эришишига кўмаклашган бўламиз.
Рўза РАҲМОНОВА,
Урганч туманидаги 6-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔84
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔238
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔283
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил