Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ЎЗГАРИШЛАРДАН НЕГА ЧЎЧИЙМИЗ?

Бодо Шефернинг «Ғолиблик қонуниятлари» асари ҳаётга умид пайдо қиладиган  нодир китоблардан ҳисобланади. Унда келтирилган ўн тўртта қонун бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Асар Марк Аврелийнинг «Умрингнинг сўнгида қандай яшашни истасанг, шу бугуноқ шундай яшашни бошла» эпиграфи билан бошланади.

ЎЗГАРИШЛАРДАН НЕГА ЧЎЧИЙМИЗ?

Асарда келтирилган фикрлар, ғоялар Европа адабиёти эмас, балки Шарқ адабиётидан илҳомланиб ёзилганини кўришимиз мумкин. Масалан, инсон танасининг отга қиёсланишини биз Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Ичиндаги ичиндадур» асарида кўрамиз.
«Қарор қабул қилинг» номли 1-қонунда келтирилган жилға ҳақидаги ҳикоя ҳам Шарқ адабиётида кўп учрайди: «Бир кичик жилға бор экан. У улкан чўлнинг четигача оқиб борибди. Шунда у: «Қўрқма! Олдинга қараб оқавер» деган товуш эшитибди. Бироқ жилға учун янги ва синалмаган ерга кириш жуда қўрқинчли эди. У ўзгаришлардан чўчирди. Албатта, унинг янада каттароқ дарё, денгиз сифатида қизиқроқ ҳаёт кечиргиси келар, лекин таваккал қилиб ўзида ниманидир ўзгартиришдан қўрқарди.
Бироқ бояги товуш яна жаранг­лабди: «Агар ҳозир олға қадам босмасанг, нималарга қодир эканинг­ни ҳеч қачон билмайсан. Шунчаки ишон, янги ҳаётда ҳам сенга яхши бўлади. Тинчлан ва илгарига оқ». 
Шунда жилға олға оқишга қарор қилибди. У анча қийналибди. Чўлнинг жазирамаси унинг жамики сувини буғлатиб юборибди. Унинг зарралари осмонга кўтарилиб, булутга айланибди. Шамол булутни бир неча кун чўл устидан ҳайдаб ўтибди ва денгизга етибди. У ерда ёмғир бўлиб денгизга қуйилибди.
Жилғанинг ҳаёти энди ўзи орзу қилганидан ҳам ёрқинроқ ўта бош­лабди. Денгиз тўлқинларида узоқ-­узоқларга кетар экан, у жилмайганча ўйлабди: «Ҳаётим бир неча марта ўзгарди, лекин ана энди мен ўзимга айландим».
Ҳар бир ўтаётган кунга шукроналик келтириш ҳаётнинг қадрига етишга, инсоннинг ўзида мавжуд неъматларни ўйлашига ёрдам беради: «Ёмғир остида ҳуштак чалиб ҳиргойи қилувчи ва доим жилмайиб юрувчи омадли ва бахтли инсонлар эга бўлган сир сизга маълумми? Бу сир шундан иборатки, улар ҳар онни мўъжиза сифатида қабул қилишади ва шу он учун шукроналар айтишади.
Бугунги кун – сиз севадиган ва сизни севувчи инсонлар, ҳаёт сизга берган ўша мўъжаз лаҳзалар учун шукроналар айтиш учун имкониятингиздир. Қанчалик кўп мўъжизаларни сиз одатдаги сингари қабул қилаётганингизни тушунишга ҳаракат қилинг».
Асарда инсон танқидларга қандай муносабат билдириши кераклиги айтилган. Масалан, «Бировнинг уйидан чиққанингизда оёқ кийимингизни қоқиб ташланг...»
Ҳар биримиз катта мармартарош ва унга ишлов берадиган тош билан дунёга келганмиз. Биз бутун умр шу тошни ўзимиз билан судраб юришимиз ёки унга ажойиб шакл беришимиз мумкин.
Асарда энг кўп такрорланадиган жумла «Бугун мен билан бўлиши мумкин бўлган ягона ҳодиса – яна бир кунни мазмунли яшаганим!» Ҳар биримиз кун якунида ана шу сўзларни айта олсак, кунимиз бесамар кетмаган бўлар эди.

Муштарий ХОЛМУРОДОВА




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар