Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

РАСУЛИ АКРАМ МЎЪЖИЗАЛАРИ

Муҳаддислар султони бўлган Имом Бухорий бобомизнинг номи, юксак ақлу заковати ва инсоний салоҳияти, илмий-маънавий мероси ортиқча таърифга муҳтож эмас. Унинг шоҳ асари бўлмиш «Саҳиҳул Бухорий» Ислом оламида Муқаддас Қуръондан кейинги ўринда турадиган манба сифатида эътироф этилганининг ўзиёқ алломанинг даҳоси ва ижод маҳсулининг қадри ҳақида етарли тасаввур ҳосил қилади.
 

РАСУЛИ АКРАМ МЎЪЖИЗАЛАРИ

Бу тўпламда жамланган ҳадислар диний мавзулар қаторида бола тарбияси, оилавий муносабатлар, ижтимоий масалалар, ташқи алоқалар, хавфсизлик муаммолари, қўйингки, инсон, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган.
Муҳамммад соллаллоҳу алайҳи васаллам барча пайғамбарларга берилган кароматлар соҳиби бўлганлар. Имом Бухорий ўзининг шоҳ асарида ана шу кароматлар туфайли юз берган ақл бовар қилмас воқеаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтган. Газетамизнинг ушбу рукнида саккиз жилдли «Саҳиҳул Бухорий»да ҳикоя қилинган ана шундай мўъжизаларнинг айримларини қисқартирилган ҳолда эътиборингизга ҳавола этишни ният қилдик.

Сувдаги барака

I-жилд, 344-ҳадис. Имрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик... Одамлар ташналикдан шикоят қилишди. У зот икки кишини сув қидиришга жўнатдилар. Икковлон туя минган аёлга дуч келишди ва «Сув қаерда?» деб сўрашди. Аёл: «Кеча шунақа пайт сувнинг олдида эдим», деди. «Унда биз билан юр», дейишди. «Қаерга?» деди у. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига», дейишди. «Собий»* деб айтилаётган кишими?» деди. «Сен айтаётган одам ўша, юр», дейишди.
Уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб келиб, бўлган гапни сўзлаб беришди. Кейин уни туядан туширишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир идиш сўрадилар. Кейин унга иккала мазода*нинг оғзидан сув қуйдилар ва иккаласининг оғзини боғлаб, перовини очиқ қолдирдилар. Одамларга «Суғоринглар ва ичинглар!» деб нидо қилинди. Хоҳлаган суғорди, хоҳлаган ичди. Аёл эса шу турганича сувини нималар қилишаётганига қараб турар эди. Сув олиш тўхтатилганда эса, мазодалар аввалгидан ҳам тўлароқ туюлди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бунга бир нима йиғиб беринглар», дедилар. Аёлга ажва*, ун ва толқондан бир қанча егулик йиғиб, бир тугунга солиб беришди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Кўряпсан-а, сувингдан ҳеч қанча камайтирмадик, бизларга сув берган Аллоҳнинг Ўзи», дедилар.
Кейин аёл ўз аҳлининг олдига келди, улардан анча ортда қолиб кетган эди. «Сени нима ушлаб қолди?» дейишди. У деди: «Ажойиб иш бўлди. Менга икки киши йўлиқиб, «собий»нинг олдига олиб боришди. У шундай-шундай қилди. Аллоҳга қасамки, у ер билан осмон ўртасидаги инсонларнинг энг сеҳргаридир ёки у ҳақиқатан Аллоҳнинг элчисидир».

Таомдаги барака

I-жилд, 602-ҳадис. Абу Усмон Абдурраҳмон ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:
«Аҳли суффа* фақир кишилар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки икки кишилик таоми бўлса, учинчи кишини, тўрт кишилик таоми бўлса, бешинчи ёки олтинчи кишини олиб кетиб, тўйдирсин», дедилар. Абу Бакр уч кишини олиб келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн кишини олиб кетдилар.
Мен, отам ва онам бор эдик. Отам – Абу Бакр Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида кечки овқатни еди. Уйга келганида аёли унга: «Меҳмонларингиздан нега ушланиб қолдингиз?» деди. Отам: «Уларни овқатлантирмадиларингми?!» деди. Онам: «Келмагунингизча кўнишмади. Берилдию, бош тортишди», деди.
Отам: «Эй нодон, қулоқ-бурнинг кесилсин! Енглар, татимасин, Аллоҳга қасамки, ундан емаганим бўлсин», деди. Аллоҳга қасамки, луқма олганимиз сари таом тагидан ортиб кўпаяверди, тўйганларида олдингидан кўпроқ бўлиб қолди. Отам буни кўриб, онамга: «Бу нимаси?» деди. Онам: «Кўзларимга ишонмайман, ҳозир у олдингидан уч баробар кўпроқ», деди.
Отам ундан еди ва олдин қасам ичганини назарда тутиб: «Бу шайтондан бўлди», деди. Сўнг яна бир луқма еди-да, уни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам томон кўтариб борди. Таом тонггача у зотнинг олдиларида турди. Бизларни ўн икки кишига бўлдилар. Ҳар бир киши ўзи билан нечта одам олиб келганини Аллоҳ билади. Ҳаммалари ундан ейишди».

 

* собий – эски динидан чиқиб, янги динга кирувчи. Жоҳилият араблари жоҳилиятдаги динини ташлаб, Ислом динига кирганларни шундай аташган.
* мазода – иккита терини бир-бирига улаб тикилган катта мешкоб, у асосан сафарга мўлжалланган сув идиши бўлган.
* ажва – Мадина хурмоларининг энг яхши навларидан бўлиб, сифати ва фойдалилиги билан бошқаларидан ажралиб туради.
* аҳли суффа – Исломнинг меҳмонлари бўлиб, оилага ҳам, молга ҳам эга эмасдилар. Масжид олдидаги супада кун кечирганлари учун шундай аталишган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга садақа келса, ҳеч нарсага тегмай, уларга юборар эдилар. Қачонки ҳадя келса, уларга ҳам юборар, ўзлари ҳам олар, уларни ўзларига шерик қилар эдилар. 
 




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔281

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 281    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар