Инсон ўзинг      Бош саҳифа

СТАТУСИНГИЗДА ВИЖДОНИНГИЗ КЎРИНАДИ

Интернетда бугун йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Айниқса ижтимоий тармоқларда ҳар ким ўз профилида фикрини ёзиш, расм, видео жойлаш учун кенг майдон ажратилган. «Фикр билдириш», «Дўстлар билан бўлишиш», «Ўз профилида бўлишиш» ҳам бор бунинг устига. Хуллас, мулоқот доираси ҳам, янги-янги дўстлар билан танишув имконияти ҳам кенг.

Муҳокама қилишни хоҳлаётган, эълон қилинаётган мавзуни оммага эркин ва осон тақдим этиш мумкин. Билдирилган муносабат ва фикрлар ўқувчини изланишга, ўрганишга чорлайди. Ўз гапининг исботи учун далил қидиради, интернет кезади, жараён давомида эса ниманидир ўрганади.

Аммо баъзида шундай фикрлар учраб турадики, уларни ўқиб уялиб кетасиз. Жаргон сўзлар билан тузилган статуслар жаҳли­нгизни чиқаради. Бу ёзувлар бир неча кун, ҳафта, ойлаб сақланади. Яъни муаллиф бу қилмишидан умуман афсусланмайди, ачиниш ҳиссини туймайди, виждони қийналмайди. Бундай ёзув эгаларининг бирортаси маданиятсизлик қилгани учун кейинчалик кечирим сўрамайди, ҳатто ёзувни ўчириб ҳам юбормайди. Уларнинг айримларини дўстлари таркибида ўз ота-онаси, акаси, опаси бўла туриб бу ишидан заррача истиҳола қилмаганидан, бировлар олдида хижолат бўлмаганидан ҳайрон қоласан киши.

Яна бир аламли жиҳати айримлар бу иши билан мақтаниб ҳам қўйишади. Улкан ахборотлар ойнасидан бундай бетавфиқларча фойдаланиш одобданмикан?! Ахир, ижтимоий тармоқлар давлат ёки дунёнинг турли бурчагидаги ёшларнинг ўзаро фикр, ижод, билим алмашинуви учун ташкил қилинган эмасми!?

Замонамиз ривожига шукр қилиб, ниманидир ўрганиш, билмаганни сўраб олиш ўрнига гўзал тилимизни кирлаштириш, бемаъни сўзларни ишлатиб маданиятсизлик қилиш инсофданмикан?! Ахир, ҳатто, қонун чекламайдиган баъзи нарсалар уят, номус, фаросат аталмиш тушунчалар томонидан тақиқлаб туриладику. Зеро, уят бизни ҳайвондан фарқлаб турувчи чегарадир.

Уятсиз ёзувлар руҳиятни, онг­ни, маънавиятни ифлос қиляпти. Уятсизлик касали тез бир-бировга юқса, у кейинчалик ғурурсизликка, номуссизликка олиб келиши муқаррар.

Уят ўргатилмайди, у бирга туғилиши керак, деган нақл бор. Бундай ишларни ўзларига эп кўраётган кимсалар бевосита миллатига, ота-онасига тавқи лаънат бўлиб ёғилади. Бу умуминсонийликка ҳам, миллийликка ҳам  мутлақо зид ҳолат! Уят – виждоннинг ифодаси, у ақлни белгилайди. Демак, уятсиз ҳам ақлсиз, ҳам виждонсиздир.

Ихтиёржон ҚЎЛДОШЕВ,

Асака тумани




Ўхшаш мақолалар

Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

🕔15:32, 26.03.2026 ✔71

Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

Батафсил
Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔188

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔156

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 71    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 188    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 156    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 134    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 128    🕔 14:56, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар