Саломатлик      Бош саҳифа

КАРИЕС ҚАНЧАЛИК ХАВФЛИ?

Танада моддалар алмашинувининг бузилиши, кальций етишмаслиги, оғиз бўшлиғи тозалигига риоя қилмаслик,

КАРИЕС ҚАНЧАЛИК ХАВФЛИ?

тишдаги қаттиқ тўқималарнинг емирилиши оқибатида келиб чиқадиган тиш эмаль қатламининг емирилиши — кариес хасталиги дейилади. Бу турли ёшда учраши мумкин.

Оғиз бўшлиғида микроблар йиғилиши кариесни юзага келтирувчи асосий омил ҳисобланади. Микроблар ўзидан заҳарли моддалар ажратади. Оқибатда тишда кариес юзага келади.

Айниқса, тамаки чекувчи, спиртли ичимлик ичувчи одамларда кариес кўпроқ учрайди. Сабаби, улар оғиз бўшлиғи тозалигига тўлиқ риоя қилишмайди.

Шунингдек, ҳомиладорликда танадаги моддалар алмашинувида ўзгариш содир бўлади. Уларнинг кўп қисми ҳомила ривожланишига сарфланади. Моддалар танқислиги эса, кариесни келтириб чиқариши мумкин. Шунга кўра, ҳомиладор аёлларда кариес хавфи бошқаларга қараганда кўпроқ учрайди.

Биз истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида фтор миқдорининг камайиши ҳам кариеснинг юзага келишига сабаб бўлади. Таркибида кальций сақловчи бу модда кўпроқ мева ва сабзавотларда бўлади.

Кариес 6 — 12 ёшдаги болалар ўртасида ҳам кўп учрайди. Чунки бу ёшда сут тишлар тушиб ўрнига доимий тишлар чиқади. Яна бир сабаби эса, болалар бу ёшда ширинликни кўп истеъмол қилишади. Натижада оғиз бўшлиғи тозалиги бузилади ва аста-секин тиш эмаль қатлами емирилади.

Айниқса, камқон (анемия) одамларда кариес касаллиги кўпроқ учрайди. Бутун танага озиқ-модда ташувчи қон камайса, керакли моддалар етишмайди ва кариеснинг келиб чиқиш хавфи ортади.

Турли сурункали касалликка чалинган беморларда ҳам кариес пайдо бўлиши мумкин. Касаллик сурункали тус олса, танадаги моддалар алмашинувини издан чиқаради.

Кариеснинг олдини олиш учун боғча ёшидан бошлаб, йилига икки марта стоматолог кўригидан ўтиш, оғиз бўшлиғи тозалигига қатъий риоя қилиш, таркибида кальций моддаси бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш зарур.

Агар кариес вақтида даволанилмаса, тиш илдизига етиб боради ва касаллик ўз асоратини қолдиради. Илдизи емирилган тишларни даволаш қийин кечади ёки уларни олиб ташлашга тўғри келади. Бундай қилинса, юз кўриниши хунуклашади. Тишлар сони камайиши ҳисобига тиш қаторлари бузилади. Кўп тиш олинса, сунъий тиш қопламалари қўйишга тўғри келади.

Шунингдек, тиш кариеси овқат ҳазм қилишнинг бузилишига ва сурункали ошқозон  касалликларига олиб келади. Эрта йўқотилган тиш ўсиб келаётган ёш танада жағ соҳасининг нотўғри ривожланишига олиб келади ҳамда нутқда бир қанча нуқсонларни пайдо қилади.

Тишларнинг меъёрда ўсиши ва тиш тўқималарининг мустаҳкам бўлиши учун кальций, фтор ва D витамини муҳим ўрин тутади.

Шуни унутмаслик керакки, тиш орасидаги кичик овқат қолдиғида микробга айланиши мумкин бўлган 800 миллион микроорганизм кузатилган. Агар тишлар мунтазам тозалаб турилса, уларнинг миқдори юз баробарга камаяди.

Карима ЎРОЗОВА,

стоматолог




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔20

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔43

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔56

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 20    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 43    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 56    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 70    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар