Саломатлик      Бош саҳифа

ҚУВВАТГА БОЙ МЕВА

Халқ табобати ва замонавий тиббиётда анжир меваси ва қоқисидан шифобахш восита сифатида кенг фойдаланилади.

ҚУВВАТГА БОЙ МЕВА

Косметологияда ҳам унинг ўрни беқиёс. Анжир июль-август ойларида пишади. Яхши етилган меваси ҳам фойдали хусусиятлари ва мазаси билан асалдан қолишмайди. Абу Али ибн Сино анжир мевасини балғам кўчирувчи ва йўтални қолдирувчи восита сифатида қўллаган.

Шифобахш хусусиятлари

 Томоқ оғриганда анжир мевасининг иссиқ дамламаси билан томоқ чайилса, яхши наф беради.

 Теридаги яраларни тез ва доғ қолдирмай тузатиш учун ушбу дамламада  намланган дока билан яраларни боғлаш лозим.

 Янги узилган меваси буйрак фаолиятини яхшилаб, пешоб ажралишини рағбатлантиради.

 Юрак қон-томир касалликларидан азият чекувчиларга тез-тез анжир истеъмол қилиш тавсия этилади. Чунки у томирларни ке­­нгай­тириб, қон айланишини жадаллаштиради.

 Анжир мевасида қон қуюқлигини бартараф этиш ва томирлардаги тромбларни очиш хусусияти бўлиб, у гипертония (қон босими ошиши) профилактикаси учун ҳам истеъмол қилинади.

 Ушбу мева тинчлантирувчи хусусиятга эга: юрак уриши тезлашганда ундан кўпроқ истеъмол қилиш лозим.

 Анжир қувватга бой мева. Шу боис камқонликдан азият чекувчиларнинг таомномасида анжир меваси ва қоқиси бўлиши керак.

 Шамоллаш, нафас йўли ва милкларнинг яллиғланиш касалликларида сутда қайнатилган анжир қоқиси яхши таъсир қилади.

 Анжир меваси енгил ич сурувчи таъсирга эга. Демак, уни қабзиятга шифо десак, хато бўлмайди.

 Иммунитетни кўтариш учун ҳар куни 2-4 дона анжир меваси ёки қоқисидан истеъмол қилиш мумкин.

Чиройни очади

Анжир юз терисини парваришлаш, ажинларни камайтириш, соч тўкилишининг олдини олишда ҳам қўл келади.

 25 грамм анжирга бир стакан қайноқ сув қуйиб, икки соат дамлаб қўйилади. Ушбу дамлама билан кунда икки-уч марта юз артилса, бир ҳафтада тери юмшаб, силлиқланади.

 Соч тўкилишини камайтириш учун эса 2-3 дона анжир меваси бир стакан сутда қуюқ масса ҳосил бўлгунча паст оловда қайнатилади. Сўнг совитилиб, соч илдизларига суртилади ва полиэтилен қалпоқ кийилади. Ярим соатдан кейин илиқ сувда ювилади. Бу ниқоб нафақат соч илдизини мустаҳкамлайди, балки ўсишини ҳам тезлаштиради.

 Анжир дамламасида юзни ювиш орқали ажинларни камайтириш ва тери ҳужайраларининг қайта тикланишини жадаллаштириш мумкин.

Кимларга мумкин эмас?

Анжир меваси қандли диабет, подагра (моддалар алмашинувининг бузилиши сабабли бўғимлар шишиб оғриши билан кечувчи касаллик), панкреатит билан оғриганларга тавсия қилинмайди. Таркибида клетчатка миқдори кўплиги боис, ошқозон-ичак тизимининг ўткир яллиғланиш касалликларида ҳам ундан парҳез қилиш лозим. Анжир қоқиси бошқа қуруқ мевалар билан бирга ейилса, қоринни дам қилади.

Дилроз АБРАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар