Соч парваришида шундай муаммо борки, у кўпчиликни ташвишлантиради.
Бу — қазғоқдир. «Қазғоққа қарши», деган ёрлиқ ёпиштирилган шампунни харид қиласизу фойдаланиб кўргач, хафсалангиз пир бўлади...
Қазғоқ — бош терисининг узоқ вақт давомида қуриши натижасида қипиқчалар кўринишида кўчиб тушишидир. Танада ёғ алмашинуви бузилиши (теридаги ёғ миқдори, ҳолати, тананинг умумий аҳволи, эндокрин, асаб, овқат ҳазм қилиш тизими, жинс ва ёш, шунингдек, инсоннинг қандай касалликлар билан оғриганига боғлиқ), дерматозлар (тери касалликларининг умумий номи), стресс, рух етишмовчилиги, мос келмайдиган шампундан фойдаланиш, сочни иссиқ сувда ювиш ва гормонал ўзгаришлар қазғоқни пайдо қилади.
Сочда қазғоқ кўпайиши ташвишга солса, қуйидаги ниқоблар тавсия этилади:
Янги узилган қичитқи ўт (газанда) баргларини эзиб, бир стакан қайноқ сувга солиб, бир кун давомида дамлаб қўйинг ва эртаси куни суюқликни докадан сузиб олинг. Дамламани икки ой давомида ҳафтада икки марта бош терисига суртиш керак.
Бир чойқошиқдан асал, сметана, канакунжут ёғи ва икки бўлак эзилган саримсоқпиёзни аралаштиринг. Бу ниқоб сочдаги қазғоқларни камайтиришда самарали ёрдам беради. Мазкур ниқобдан ҳафтада бир марта фойдаланиш мумкин.
Яримта лимонни сиқиб, шарбатини ажратиб олинг. Канакунжут, зайтун ва кунгабоқар ёғидан бир чойқошиқдан олиб, лимон шарбатига аралаштиринг. Ушбу аралашмани соч ювишдан ярим соат олдин сочингизга суртинг.
Уч дона лимонни пўстлоғидан ажратиб, ярим литр сувга солинг. Аралашмани 15 дақиқа қайнатиш керак. Кейин дамламани совитиб, докадан сузиб олинг. Бу дамлама билан сочни ҳафтада бир марта ювиш мумкин.
Қазғоқ ёғли бўлса ёки соч тўкилса, бош терисига ҳафтада 2-3 марта календуланинг спиртли дамламасини суртиш мумкин. Кейин соч сочиқ билан ўраб, 30 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювилади.
Тўрт ошқошиқ зайтун ёғини қиздириб, яримта лимондан олинган шарбатга аралаштиринг. Илиқ массани бош терисига суртинг. Бир соатдан кейин сочни ювиб ташлаш мумкин.
Шунингдек, фойдаланаётган шампунингизни ҳам алмаштиринг. Эҳтимол, шампунь сочингиз ҳамда бош терингизни керагидан ортиқ қуритиб ёки намлантириб юбораётгандир.
Агар катта-катта шаклдаги қазғоқлар безовта қилса, дерматологга мурожаат қилишни тавсия қиламиз. Қазғоққа сабаб тери замбуруғ касалликлари бўлиши ҳам мумкин.
Қазғоқдан умрбод қутулишнинг иложи йўқ, тери маълум вақт ичида янгиланиб туриши доимий жараёндир. Бироқ уларни юқоридаги ниқоблар ёки мутахассис маслаҳати ва кўмаги билан камайтириш, кўпайишининг олдини олиш мумкин.
Карима АБДУЛЛАЕВА,
косметолог
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил