Саломатлик      Бош саҳифа

ТАНАМИЗДАГИ ХОЛ хавфли бўлиши мумкин

Меланома – меланотситлар (меланин пигментини ишлаб чиқарувчи тери ҳужайралари)дан пайдо бўладиган ўсма бўлиб, сўнгги ўн йиллар давомида бу касаллик билан оғриш ҳолатлари кўпайган. 75 фоиздан ортиқ меланомалар терида жойлашган холлар ёки сепкиллар ўрнида ривожланади. Шу сабабли мутахассислар танадаги холларни доимо назорат қилиб бориш ва улардан бирортасининг кўриниши шубҳа уйғотса дарҳол онколог шифокорга кўринишни маслаҳат бермоқда.
 

ТАНАМИЗДАГИ ХОЛ хавфли бўлиши мумкин

Хол – бу халқ тилида, тиббий нуқтаи назардан эса невус деб аталади. Баъзи холлар хавфли ҳисобланади, чунки улар тери саратонига айланиши мумкин. Аслида холлар инсон терисида меланин пигмент моддаси таъсири остида ҳосил бўлади. Болаларда хол кўпинча кичик ҳажмда кўринади. Йиллар ўтиши билан улар катталашади ва сони ҳам кўпаяди.
Холларнинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлганлиги ҳақида кўплаб назариялар мавжуд. Биринчидан, бу ирсият, ортиб бораётган қуёш изоляцияси, зарарли муҳит, кимёвий таъсирлар ва албатта, иммунитетнинг пасайиши. Ушбу омиллар холларнинг пайдо бўлишига туртки беради.
Фридман қоидасини қўлланг
Меланомани иложи борича эрта аниқлаш жуда муҳим. Хавфли холларни аниқлаш учун ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш фойда беради. Бу асосан Фридман қоидаси (шунингдек, ABCDE қоидаси деб ҳам номланади) ёрдамида амалга оширилади:
А (asymmetry) – асимметрия. Хавфсиз хол симметрияга эга бўлади. Яъни, ўртасидан хаёлан ўтказилган тўғри чизиқ уни бир хил шаклдаги икки паллага ажратиши керак. Агар хол симметрик бўлмаса, уни расмга олиб, вақти-вақти билан ўзгаришлар содир бўлмаётганлигини текшириб туриш зарур.
B (border) – чегара. Хавфсиз хол бир текисдаги, аниқ, яққол чегарага эга. Агар хол чегараси нотекис ва ноаниқ бўлса, бу хавотирланиш ва шифокорга кўриниш учун асос бўлади.
C (color) – ранг. Хавфсиз холнинг ранги бир хилда, одатда жигарранг тусда бўлади. Агар холнинг пигментацияси камайса ёки кескин кучайса (қора ранггача бўлиши мумкин), баъзи жойларида бошқа ранглар (қора, қизил, кўк) пайдо бўлса, дарҳол онколог шифокорга кўриниш керак.
D (diameter) – диаметр. Диаметри 6 миллиметрдан кам холлар камдан-кам ҳоллардагина меланомага айланади. Ўлчамларнинг катталашиши, қалинлашув, шунингдек хол ўз чегарасидан ташқарига «оқиб кетаётгандек» туюлиши яхши белгилар эмас.
E (evolution) – эволюция. Холдаги ҳар қандай ўзгаришлар – қичишиш, пўст ташлаш, ачишиш, санчиқ, таранглашиш, ундаги тук ва сочларнинг тўкилиши, ёриқ ёки яралар пайдо бўлиши, қон оқиши, хол атрофида яллиғланиш ареоласи мутахассис шифокор кўригини талаб этади.
Холни олиб ташласа бўладими?
Хол тери кўп ишқаланадиган жойда бўлса уни олиб ташлаган маъқул. Негаки бундай холларга шикаст етиши мумкин. Шикастланган хол меланома ривожланишига туртки бўлиши мумкин. Фақат бу шифокор томонидан бажарилиши лозим. Агар турли онкологик ва тери касалликлари, ултрабинафша нурларга таъсирчанлик бўлмасагина, бунга рухсат берилади. Аммо ҳеч қачон холни ўзбилармонлик (халқона усуллар) билан олиб ташлаш мумкин эмас.
Ултрабинафша 
нурдан ҳимояланг
Бунинг учун:
• қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан фойдаланиш;
• соат 11 ва 16 оралиғида иложи борича қуёшда камроқ бўлиш;
• xавфлилик гуруҳига кирувчилар қуёш ванналаридан умуман воз кечиш;
• кенг айвонли бош кийим, қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак ва танани ёпиб турадиган кийим ки­йиш зарур.

Маҳфуза ПЎЛАТОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ош бўлмасин!..

Ош бўлмасин!..

🕔14:51, 09.10.2025 ✔154

Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:

Батафсил
Энди дорилар  электрон  рецепт  асосида тайинланади

Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади

🕔16:02, 18.09.2025 ✔99

Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.

Батафсил
Ҳар етти кишидан бири  озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

Ҳар етти кишидан бири озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

🕔15:53, 18.09.2025 ✔88

Замонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар