Кечиккан меҳмонларим
«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилУ пайтлари биз етим эдик. Мустақил эмас эдик. Хонадонимизга замонавий гилам олиш учун қишлоқ кенгашига ариза ёзиб, рухсат олиб, шу рухсатномани кўрсатиб қишлоқ дўконига навбатга ёзилиш керак эди. Бобом яккаю ёлғиз ўғли – Ҳамдам тоғамни уйлантирадиган бўлдилар.
Санобар катта энам ва холаларим биргалашиб тоғам учун қурилган уйга тўшаш учун ўз қўллари билан еттита гилам тўқидилар. Шундай бўлсада, янги келинчакни замонавий гилам тўшалган уйда кутайлик, – деган яхши ният билан бобом қишлоқ кенгашига йўл олдилар. Одатдагидек, бобомнинг йўрға отига мингашиб мен уларга ҳамроҳ.
Барча ҳужжатларни йиғиб, бир даста рубль (ўша пайтдаги муомаладаги пул)ни белбоғига қистириб олган бобом билан «Сельсовет» деган идорага кириб бордик.
«Дўм» (маҳалла раисини шундай аташар эди), ўғлимни уйлантиряпман. Худо хоҳласа ёзда тўй. Бирга бўласизлар. Шу янги уй учун анави оҳангжама зўр гиламдан олиш керак. Шунга навбатга қўйсанг, тўйгача навбатим келар, ахир уруш қатнашчиларига навбатсиз дейишяпти», – деди бобом. «О, қани эди полвон бува? Сиз олдинроқ навбатга қўймайсизми? Тўғри, уруш қатнашчиларига навбатсиз, бу дегани 50 та гилам келса, 5 таси навбатсиз. Яъни уруш қатнашчилари ва «Қаҳрамон она»ларга! Сизгача сиздайлардан 24 таси навбатта, 11 таси анави кўп туққанлар» – деди «Дўм».
«Эй, бўлмаса бу йил гиламдан умид йўқ эканда, ишқилиб ўлганимизча гиламга навбат келадими?» – дедилар бобожоним бироз норози бўлгандек. «Ундай деманг-ай полвон буважон. У йили Саттор чавандоз шундай девди, мана навбати келмай ўтиб кетди. Яхши ният қилайлик, бува. Сиз юзга киринг илоҳим», – деди «Дўм».
Мен Саттор чавандоз ҳақидаги совуқ мисолдан қўрқиб буважонимни маҳкам қучоқлаб «Юринг, кетдик буважон, уйда холаларим кўп чиройли гиламлар тўқиб қўйибди-ку» – деб, бувамни кетишга ундадим.
Бу навбатлар шу қадар узоқ чўзилдики, бечора уруш қатнашчиларининг умри ҳам етмасди. Шу жумладан менинг бобожоним ҳам навбатда турганча бу ёлғон дунёдан ўтиб кетдилар.
Зулфия МЎМИНОВА
«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилЁзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.
БатафсилМУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил