Саломатлик      Бош саҳифа

ОШҚОЗОНДАГИ ОҒРИҚ САРАТОНГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН

ёхуд белгиларсиз кечадиган касаллик ҳақида биласизми?
 

ОШҚОЗОНДАГИ ОҒРИҚ  САРАТОНГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН

Гастрит — ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши. Гастритда ошқозон ўз вазифасини меъёрида бажара олмайди: таом яхши ҳазм бўлмайди, бу ҳолсизлик ва қувват етишмовчилигига олиб келади. Беморлар кўпинча қорин соҳасида оғриқ ҳис қилишади, шунингдек кўнгил айниши, қайт қилиш, ич қотиши ва иштаҳа пасайиши кузатилади. Бироқ касаллик деярли белгиларсиз кечиши ҳам мумкин.

Қандай юзага келади?

Статистикага кўра, гастрит белгилари камида ҳар иккинчи одамга таниш. Гастрит ривожланишининг асосий сабаблари:
Тартибсиз овқатланиш. Қуруқ егуликлар, овқатни тез чайнаш ёки чайнамасдан ютиш, ҳаддан ташқари иссиқ, совуқ ва аччиқ таом – буларнинг бари ошқозон деворларига зиён етказади. Шу билан бирга, шўр таомлар ҳам гастритни келтириб чиқариши мумкин.
Ҳеликобактер пилори бактерияси. Гастрит ва ошқозон яраси 85 фоиздан ортиқ ҳолатларда айнан шу бактерия сабаб ривожланади. Ҳеликобактер пилори одамдан одамга аксарият ҳолатларда умумий овқатланиш идишлари орқали ўтади.
Алкогол ва тамаки. Этил спиртини мунтазам истеъмол қилиш, тамаки чекиш ошқозон шиллиқ қавати учун зарарлидир. Спиртли ичимликлар қанча ўткир бўлса, уларнинг организмга таъсири шунча жиддий бўлади.
Дори-дармонларни назоратсиз қабул қилиш. Беморларнинг тахминан 20 фоизида касаллик шамоллашга қарши препаратлар, антибиотиклар, инсулин, глюкокортикоид гормонлар ва силга қарши воситаларни узоқ вақт нотўғри истеъмол қилиш туфайли келиб чиқади. Дорихоналарда рецептсиз сотиладиган шу каби дорилар ошқозон шиллиқ қаватини емиради.
Гижжа инвазияси. Баъзи тадқиқотчилар гастритнинг паразитлар билан зарарланишга боғлиқлигини таъкидлашади.
Касаллик келиб чиқишини оддий тушунтириш мумкин. Масалан, қорин очганда меъда шираси ажралади, худди шу вақтда ошқозонга овқат тушмаса, бу шира меъданинг шиллиқ қаватини (деворини) яллиғлантиради. Демак, доимий равишда ўз вақтида овқатланмаслик ёки қуруқ таомлар ейиш ва кўпинча оч юриш туфайли асосан ўсмирлар гастритга чалинади. Кўп асабийлашиш, руҳий тушкунлик ҳолатлари ҳам одамнинг овқат ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир кўрсатиб, гастритни келтириб чиқаради.

Оқибати хавфли

Гастрит кўпчилик ўйлагандан кўра хавфлироқ хасталикдир. Сурункали турида меъда шиллиқ қавати ўзгаради, дард чуқурроқ тўқималарга киради. Ошқозон яраси гастритнинг энг кенг тарқалган оқибатидир. Аммо унинг пайдо бўлишидан олдин ҳам овқат ҳазм қилиш функцияларининг бузилиши жигар, ошқозон ости бези ва ичак касаллик­ларига олиб келади. Бепарво қаралган гастрит ҳатто ошқозон саратонига олиб келиши мумкин.

Давоси ва профилактикаси

Узоқ муддатли гастрит ошқозонда кислоталикнинг пасайишига олиб келади, бу озиқ-овқат ҳазм бўлишини ёмонлаштиради – ферментация жараёнлари бошланади, ичак микрофлораси бузилади, натижада озиқ-овқат тўлиқ қайта ишланмайди. Бундай пайтда ошқозон шиллиқ қаватини тиклайдиган дорилар буюрилади.
Кўпинча гастритнинг ривожланиши беморнинг ёшига боғлиқ. Агар гастрит болалигидан бошланган бўлса ва даволанмаса, 20-30 йил ичида гастрит аллақачон пайдо бўлиши мумкин — овқат ҳазм қилиш бузилганида, бирор нарса қилиш қийин бўлади. Агар бу вақтинчалик ҳодиса бўлса — масалан, талаба организмида гастрит пайдо бўлса, ке­йинчалик овқатланиш меъёрига тушса, бу тузалиши мумкин.
Гастрит белгилари сизни безовта қилса, аввало шифокорга учрашинг. Касаллик ёки унинг қўзғатувчилари мавжуд ё йўқлигини тез ва аниқ белгилаш жуда муҳим.
Қуйидаги бир неча мураккаб бўлмаган тавсиялар ҳеликобактер пилори билан зарарланишнинг олдини олишда ёрдам беради:
• Овқатдан олдин қўлларингизни ювинг;
•    Бировнинг идишидан овқат еманг;
•    Шахсий гигиена воситаларидан фойдаланинг.
Ва албатта, чекиш, спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилинг. Ўзбошимчалик билан даволанманг ва тартибли овқатланинг.

Парҳез ёрдам беради

Гастрит давосида парҳезнинг ўрни алоҳида. Бемор оз-оздан тез-тез овқатланиб, кўпроқ гуручли ёки ёрмали бўтқалар, картошка ёки сабзи пюреси, буғланган сабзавотли таомлар истеъмол қилиб, ўта ширин ёки нордон бўлмаган мева шарбатлари ичиб юргани маъқул.
Баъзида бемор ярим тунда ичи ачишиб кетаётганидан уйғонса илгаридан тайёрлаб қўйилган бир стакан сут ёки мева шарбатини ичиб ётиши керак.
Маслаҳатимиз: оз-оздан тез-тез овқат еб турилса ҳазм аъзолари бир маромда ишлайди, меъда шираси фаол равишда ажралади. Янги узилган ширин ҳўл мева ва сабзавотлар, шунинг­дек ёнғоқ, туршак ва майиз дастурхонда бўлиши лозим. Қисқа фурсатда тайёрланадиган егуликлар (гамбургер, чизбургер, хот-дог, пица, лаваш)дан бутунлай воз кечган маъқул.
Камқонликнинг олдини олинг. Витаминга бой овқатлар, хусусан кўкатлар, қатиқ, сузмалар темир моддасининг организмга сўрилишини тезлаштиради. Овқатланиш вақтида чой ичманг (чойни овқатлангандан икки соат кейин ичган маъқул). Қайнаган сув ёки маъданли газсиз ичимликлар овқатланиш пайтида чой ўрнини босади.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔26

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔50

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔62

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 26    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 50    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 62    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 72    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар