белгилари кузатилса қаерга мурожаат қилиш керак?
– Коронавирус юқтирганликда шубҳа бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак? Тез ёрдамга қўнғироқ қилсак СЭСга, СЭСдагилар оилавий поликлиникага мурожаат қилинг, дейди. Ҳеч қайси тайинли маслаҳат бермайди?
Саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб берди:
– Ҳозирги кунда ҳудудидан қатъи назар барча оилавий поликлиникаларда (жумладан, Тошкент шаҳридаги 64 та поликлиникада) мобиль тезкор эпидемиологик бригадалар ташкил қилинди.
Улар таркибида инфекционист, эпидемиолог ва умумий амалиёт шифокори мавжуд бўлиб, улар жойларда вазиятни ўрганишади ва уй шароитида ёки касалхонада даволаниш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Касаллик аломатлари бўлмаганда, ўзингизни тинчлантириш учун тест таҳлили топширишга ҳаракат қилманг. Таҳлиллар фақат аниқ кўрсатма бўлганда қабул қилинади.
«Эргоферон» коронавирусдан ҳимоя қила оладими?
– Бизга «Эргоферон» ичиш кераклигини уйимизга келиб ҳамширалар айтишаяпти. Бу иммунитетни кўтарармиш. Коронавирус юқишига қарши дейишаяпти. Шу ростми?
Саволга Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди:
– Коронавирус инфекциясининг олдини олишда биринчи навбатда санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этиш зарур. Ҳамширалар фуқароларга энг аввало шуни тушунтиришлари керак, коронавирус ҳамшира даволайдиган касаллик эмас.
Касаллик профилактикаси учун ёки касаллик белгилари намоён бўлса, албатта шифокорга мурожаат қилиш керак, ҳар хил тавсиялар ва рекламадаги препаратлар билан билиб-билмай ўзбошимчалик билан даволаниш натижасида касалликни оғир формасига ўтказиб юбориш мумкин.
Касаллик аломатсиз кечиши мумкинми?
– Коронавирусда иссиқ чиқмаслиги ҳам мумкинми, фақат томоқ оғриқ ва озроқ йўтал билан?
Саволга Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди:
– Коронавирус инфекциясини «симптомсиз» шаклида, яъни касаллик белгиларисиз ўтадиган шаклларида тана ҳарорати кўтарилмайди ёки субфебрил ҳарорат бўлади. COVID-19 асосан ёшларда, иммун тизими юқори одамларда касаллик белгиларисиз кечади, чунки иммунитети нормал организм вируснинг тарқалишига қаршилик кўрсатади, лекин касалликни симптомсиз шакллари атрофдагилар учун хавфли ҳисобланиб, касаллик тарқалишига сабаб бўлади. Шуни назарда тутган ҳолда томоқ оғриғи ва йўтал белгилари пайдо бўлганида ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.
COVID-19 касаллиги юқиш вақти ва биринчи аломатлар пайдо бўлишининг ўртасида ўртача 5-6 кун ўтиши мумкин. Лекин бу кўрсаткич ҳар хил беморда 1 кундан 14 кунгача кузатилиши мумкин.
Манба: АОКА телеграм канали
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил