Анемия бир қатор касалликларда синдром сифатида юзага келади ва тананинг барча аъзолари ва тўқималарига кислород етказиб беришда узилишларга олиб келади ва бу ўз навбатида кўплаб бошқа касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.
Анемия – бу қизил қон ҳужайралари сонининг камайиши, қизил қон таначаларининг меъёрдан пастлиги ёки гемоглобиннинг эркакларда 130 г/л дан ва аёлларда 120 г/л дан пастлиги.
Қандай намоён бўлади?
Ташқи томондан, анимия қуйидагича кўринади: тери ва шиллиқ пардалар оқариб кетади; бош айланиши ва бош оғриғи; уйқучанлик; чарчоқни ҳис қилиш; ишлаш қобилияти пасайиши; аёлларда ҳайз кўриш бузилиши, баъзи ҳолларда у бутунлай тўхташи мумкин; тинч ҳолатда бўлса ҳам, нафас сиқилиши пайдо бўлади; юрак ритми тезлашади; ич қотиши ёки диарея; нафас олиш тизимининг юқумли касалликлари кўпроқ учрайди. Баъзан тирноқлар мўртлашади ва сочлар тушади.
Оғир асоратлар хавфи
Иммунитетнинг заифлиги ва натижада тез-тез юқумли ва вирусли касалликлар; болаликда ақлий ва жисмоний ривожланишнинг кечикиши; нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш функцияларининг бузилиши; юрак-қон томир касалликлари (масалан, юрак томирлари касаллиги, юрак етишмовчилиги); кўриш функциясининг пасайиши. Касалликнинг 3-даражаси энг хавфли бўлиб, гемоглобин 70 г/л дан пастга тушади. Бундай ҳолатда тананинг барча органлари ва тизимлари меъёрида ишлашни тўхтатади. Бу ўткир буйрак етишмовчилигига, юракнинг тез уришига олиб келиши мумкин.
Анемия билан беморнинг нафақат жисмоний, балки психо-эмоционал ҳолати ҳам ёмонлашади. У диққатини жамлай олмайди, тез асабийлашади ва хотира билан боғлиқ муаммоларга дуч келади.
Аёлларда камқонлик оқибати
Аёл танаси камқонликка кўпроқ мойил бўлиб, турли хил оқибатларга олиб келади. Ҳомиладорлик пайтида гемоглобиннинг етишмаслиги ҳомиланинг тушиши ва ҳомиланинг ривожланмай қолиши хавфини оширади. Тери, сочлар ва тирноқларнинг кўриниши ёмонлашади. Бепуштлик хавфи ортади.
Қандай даволанади?
Анемияни даволаш темир танқислигига олиб келадиган асосий сабабни топиш билан бошланади. Шунингдек, организмдаги озуқавий моддалар миқдорини тиклашга ёрдам берадиган тадбирлар ўтказилади. Фақатгина диета муаммони ҳал қила олмайди. Асосий даволаш: дорилар билан оддий гемоглобин даражасини тиклаш, анемия учун энг яхши темир қўшимчалари. Анемия билан оғриган беморларнинг аксарияти темир билан узоқ муддатли дори-дармонларга муҳтож. Улар микроэлементлар даражасини тиклашга ва унинг захираларини тўлдиришга ёрдам беради.
Камқонликда овқатланиш
Гўшт ва гўшт маҳсулотлари, жигар, балиқ, тухум сариғи, тоштегирмон уни жуда фойдалидир. Қовоқ, кунгабоқар, кунжут уруғлари, ёнғоқлар, айниқса писта, исмалоқ, карам, арпабодиён, майданоз барглари, лавлаги, анор, олма, қўзиқорин, қора смородина, ўрик, анжир, хурмо таркибида ҳам қонни темир моддаси билан бойитувчи элементлар кўп. Кофеинли ичимликлардан (масалан, чой, қаҳва, газли ширин ичимликлар) бутунлай тийилган маъқул. Айниқса уларни овқат билан бирга ичмаслик керак. Кўпинча карам истеъмол қилиш ва қатиқ (кефир) ичиш тавсия этилади.
Демография билан ўйнашиб бўлмайди
🕔10:56, 04.12.2025
✔26
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.
Батафсил
Анор – бактериялардан табиий ҳимоя
🕔15:43, 27.11.2025
✔50
Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.
Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради
🕔15:12, 20.11.2025
✔62
COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.
Батафсил