Франциянинг Монпелье университети тадқиқотчилар гуруҳи коронавирусни «ўлдирувчи» маҳсулотни аниқлашди, дея хабар берди «The Sun».
Тадқиқот муаллифларининг маълумотларига кўра, бу маҳсулот оддий карам ҳисобланади. Олимлар коронавирусдан ўлим даражаси паст бўлган мамлакатларда карамнинг ҳар хил турлари кўп истеъмол қилинишини аниқлашди. Масалан, Германия ва Жанубий Кореяда COVID-19 беморлари орасида ўлим кўрсаткичи жуда паст, — деб ёзади «The Sun».
Таъкидланишича, карам таркибида коронавируснинг оғир кечишига тўсқинлик қиладиган моддалар мавжуд. Оддий мисол, тузланган карам таркибидаги антиоксидантлар организмнинг патогенларга қарши ҳимоясини кучайтиради.
Аввалроқ испаниялик диетолог Алехандро Кановас ва Испания пульмонология ва торакаль хирургия (SEPAR) жамияти раҳбари Эусеби Чинер ўпкани коронавирусдан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган маҳсулотларни санаб ўтишганди. Кановаснинг сўзларига кўра, тухум, гуруч, балиқ, ёнғоқ нафас тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Чинер эса буни ўпка ҳолати ёмонлашганда организмнинг оқсилга эҳтиёжи ортиши билан изоҳлаган. Хусусан, тухум таркибида А витамини каби ёғда эрийдиган дармондорилар, шунингдек, сифатли оқсиллар бор.
Манба: «Xabar.uz»
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔21
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил