Халқнинг эҳтиёжини инобатга олиб, беш жилддан иборат «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг янги нашри чоп этилди.
Мазкур лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан амалга оширилди. Ушбу луғат Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг бир гуруҳ олимлари томонидан тайёрланган. Янги нашр ўзида 80 мингдан ортиқ сўзни жамлайди. Улар ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган сўз ва сўз бирикмалари, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид ҳамда тарихий атамалардан иборат.
Луғат бойлигимиз тилимизнинг ранг-баранглиги, ифода имкониятлари кенглигини намойиш этади. «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да тилимизда қадимдан мавжуд бўлган, бугунги кунда нисбатан кам ишлатилаётгани сабабли унутилиб бораётган бебаҳо туркий сўзларимиз ҳам ўрин олган. Аслида умуммиллий туркий тилга мансуб бўлса-да, ҳозирда турли сабаблар билан шевага хос сўз сифатида қаралаётган сўз, бирикма ва ибораларни яна нутқимизда қайта тиклаш масаласи ҳам долзарб бўлиб турибди. Бу каби ишларни амалга ошириш учун тилимизнинг илмий-назарий асосларини мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади. Луғатлар устида ишлаш, оммага турли соҳаларга оид луғатлар яратиб бериш эса, ана шу фаолиятнинг бир қисмидир.
Соҳа вакилларининг айтишича, яқин истиқболда «Халқаро термин-элементларнинг изоҳли-иллюстратив луғати», «Ижтимоий-сиёсий атамаларнинг изоҳли луғати», «Ўзбек тилининг имло луғати», «Ўзбек тили синонимлари луғати», «Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати», «Ахборот технологиялари атамаларининг изоҳли луғати», «Тарих атамаларининг изоҳли луғати» сингари 20 дан ортиқ илмий ва амалий қўлланмалар босмадан чиқади.
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔84
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔238
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔283
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил