Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ОЗОДЛИК ИСТАГИ

«Омон қорақошнинг неварасимисан?..» – деб кампирлар каттаотамга ошкора қарай олишмаганининг ҳиссасидан чиқмоқчидек менга суқланиб қарашарди...

Чўпонлар ёзнинг жазирама кунларида ҳам чопон кийишади. Каттаотам подани ҳайдаб кетишдан олдин чопон кияр, чопонининг этагини елкасигача қайтариб олиб, ичига мени ўтқазиб оларди. Чопон ичида каттаотамнинг катта елкаларини қучганча қирларни томоша қилиб кетардим. Каттаотам туйтук деган ўсимликнинг илдизини ердан кавлаб берарди, уларни майда тишларим билан чайнашимни завқ билан кузатиб ўтирарди.
Бўйлари баланд шу одам бир куни гурсиллаб йиқилди... ва бош­ларини ёстиқдан кўтаролмай қолди. Мен эса яқинига йўлолмай, игна ютган итдек типирчилаб уйни айланаверардим.
...Бир куни уйимизни айрилиқнинг аламли фарёди тутди.
...Намозшомда пода қайтаётганда кўтариладиган гуррос-гуррос чангни кўрганимда хотиралар кўчиб, дарди-дунёмни соғинч ғами қоплаб олади. Каттаотамнинг кенг елкалари тафти, чопонининг қадрдон иси, туйтук таъмини ҳис қиламан. Айрилиқнинг елкалари қўл етмас баланд, либоси азобнинг машаққат терларидан қотган, мазаси ерости тупроғидек намчил ва шўрхок...
Айрилиқдан озод бўлгим келади.
Қизиб ётган тупроққа сув сепилганда кўтарилган ҳовурдек озод бўлгим келади айрилиқдан.

Дилрабо МИНГБОЕВА




Ўхшаш мақолалар

Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

🕔15:32, 26.03.2026 ✔71

Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

Батафсил
Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔188

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔156

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 71    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 188    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 156    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 134    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 128    🕔 14:56, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар