Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Қирғизистон собиқ президенти 11 йилга қамалди

Бишкекда 23 июнь куни жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши билан боғлиқ суд жараёни якунланди. Суд мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни мол-мулки мусодара қилиниши билан 11 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди.
 

Суд ёпиқ режимда бўлиб ўтди. Аввалроқ прокурорлар судьялардан Атамбаевни 15 йил озодликдан маҳрум этишни сўрагани айтилган эди. Бундан ташқари, Атамбаев давлат унвон ва мукофотлари – «Данакер», II даражали «Манас» орденлари, «Данк» медали ва бошқа қимматбаҳо буюмларидан маҳрум қилинди.
А.Атамбаев ва унинг яқин қариндошларига тегишли бешта транспорт воситаси, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларидаги уйлар, ер участкалари – жами 10 та объект ҳам мусодара қилинадиган мол-мулклар рўйхатига тушган.Жиноят оламида машҳур бўлган қирғизистонлик Азиз Батукаев 2006 йилда 16 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Аммо 2013 йилда  шифокорларнинг «бедаво дардга чалингани» борасидаги хулосасига кўра, у муддатдан аввал озод қилинди. Собиқ давлат раҳбари ушбу жиноятчини ноқонуний равишда қамоқдан озод қилиш иши бўйича коррупцияда айбдор деб топилди.
 




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар