Саломатлик      Бош саҳифа

Кўп дардга даво – карам

Биз ошхонада кўпам фойдаланмайдиган карам бир қанча фойдали хусусиятларга эга. Дори воситаси сифатида карам турли мамлакатлар халқ табобатида кенг қўлланилади. Қуйидаги карам ҳақидаги тавсияларимиз бу маҳсулотга бўлган муносабатингизни ижобий томонга ўзгартирса, ажаб эмас.
 

Кўп дардга даво – карам

Кунига 200 грамм карам истеъмол қилиш билан сиз С витамини етишмаслигидан қутулишингиз, шамоллашнинг олдини олишингиз ва овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилашингиз мумкин. 
Протеин миқдори жиҳатидан карам лавлаги, сабзи, шолғомни ортда қолдиради. Бундан ташқари, бир қатор таркибий қисмларда карам ўсимликларининг оқсиллари товуқ тухумидан кам эмас. 
Карам таркибида тартроник кислота мавжуд бўлиб, у углеводларнинг ёғларга айланишини кечиктиради ва семириб кетиш хавфини камайтиради. Аммо пиширганда тартроник кислота йўқ қилинади, шунинг учун хом карам, айниқса, ортиқча вазнли одамлар учун фойдалидир.
Карам таркибидаги моддалар ичак бактериялари ва бошқа патоген микроб­ларга зарарли таъсир кўрсатади, организмдан холестеролни олиб ташлашга ёрдам беради, бу атеросклерознинг олдини олишда, айниқса, муҳимдир.
Соф карам шарбати жигар касаллик­лари, ошқозон яраси, гастрит ва ҳатто тиш оғриғида ишлатилган. Асал билан карам шарбати сил касаллигини даволашда ишлатилади. 
Карам баргини деярли ҳар қандай яра жойига малҳам сифатида қўллаш мумкин ва унинг шарбати оғриқда, айниқса бош оғриғида яхши фойда беради. Эсингизда бўлсин: шарбат музлатгичда сақланса ҳам 1-2 кундан кейин даволовчи хусусиятларини йўқотишни бошлайди, шунинг учун уни мунтазам равишда тайёрлаш керак. 
● Юқори нафас йўлларининг ўткир катаралида ва йўталаётганда 5-6 кун давомида шакар билан янги карамнинг илиқ шарбати кунига 3-4 марта 1 стакандан ичилади.
● Кам кислотали гастрит учун овқатдан 40 дақиқа олдин кунига 3-4 марта ярим стакан янги карам шарбатини ичиш керак. 
● Геморрой, ич қотиши ва қон кетишига қарши чора учун кунига 2 марта 1 стакан тузланган карам шарбати истеъмол қилиш керак. 
● Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг ошқозон яраси бўлса, янги карам шарбати кунига 4-5 марта 1 стакандан бир ой ёки ундан кўпроқ вақт давомида ичилади, бу муолажа 4-6 ойдан кейин такрорий қўлланилади. 
Милкдан қон кетганда, сиз карамни секин-аста чайнашингиз ёки оғзингизни шўр карам билан ювишингиз керак; стоматитда эса оғзингизни суюлтирилган янги карам шарбати билан ювинг.
Яралар, куйишлар, йиринглар учун карам барглари гўшт майдалагичдан ўтказилади ва тухум сариғи билан аралаштирилиб, малҳам сифатида қўлланилади.
Карам кекса одамлар учун, айниқса, фойдалидир — улар ҳар куни истеъмол қилишлари керак. 
Майда ажинларни йўқотиш ва силлиқ тери учун, жўхори уни билан карам шарбатининг аралашмаси фойдалидир. Ёғли тери учун карам шарбати яхши ниқоб бўлади. 
Карам ва турли сабзавотлардан тайёрланган карам салати фойдали витаминларнинг конидир.  
Ҳа, айтганча, карамни ҳеч қачон нон билан еманг!




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар