Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект баҳолайди
Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.
БатафсилКўп фарзандли ўнлаб оналар турар-жой, болалар боғчаси ва иш билан боғлиқ масалалар ҳал қилинишини сўраб 9 июнь куни Алмати ҳокимияти биноси олдига келишди. Шаҳар раҳбарияти билан учрашувни талаб қилган Медеу туманида яшовчи аёлларни ҳокимият биносига киритишмади.
Ўн нафар боланинг онаси эканлигини айтган Гульмира Алижанованинг сўзларига кўра, ижтимоий турар-жой учун навбатлар тезроқ келиши керак, кўп болали оила фарзандларини навбатсиз болалар боғчасига қабул қилиш лозим, кўп болали оналарга эса ўз ишини очишлари учун беғараз кўмак кўрсатилиши керак.
Ҳодиса жойига етиб келган Медеу тумани ҳокими С.Макежанов аёлларга мурожаат қилиб, муаммолари ҳал этилишини айтган. Бироқ ҳоким ҳеч нарсани ҳал қилмагани айтилмоқда. Айни вақтда бир гуруҳ аёллар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги биносида ҳам турар-жой дастурига ўз норозиликларини билдирган.
Ўтган йилнинг март ойида мамлакат бўйлаб кўп болали оналарнинг чиқишлари бўлиб ўтди. Уларнинг норозиликларига пойтахтдаги бошпанада юз берган ёнғин ва бунинг оқибатида бир оиланинг беш нафар ёш қизи (бу вақтда уларнинг ота-онаси тунги сменада ишлаётган бўлган) вафот этгани сабаб бўлди. Шундан кейин янги турар-жой дастури ишга туширилган эди. Мазкур дастур талабларига кўра, 18 йил муддатга мўлжалланган ипотека кредити турар-жой нархининг 10 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўлаш орқали ва йиллик 2 фоизлик тўловлар билан берилади. Дастурни танқид қилувчиларнинг айтишларича, аҳолининг заиф қатламларига бундай кредит тўлови оғирлик қилади.
Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.
БатафсилГлобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
БатафсилБМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.
Батафсил