Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Туркманистон – COVID-19 бўйича хавфли ҳудуд

Коронавирус қайд этилмагани айтилаётган Туркманистон Deep knowledge group рейтинги бўйича эпидемиологик вазият борасида Марказий Осиёдаги энг хавфли мамлакат дея тан олинди.

Бу рейтингда Марказий Осиё мамлакатларидан Қозоғистон 71-ўринни эгаллади, Қирғизистон — 108, Ўзбекистон — 121, Тожикистон 124-ўринда турган бўлса, энг қуйи — 131 ўрин гўёки коронавирусга чалиниш ҳолатлари йўқ дея айтиладиган Туркманистонга насиб қилди.
Коронавирус пандемияси фонида энг яхши эпидемиологик вазият рейтингида Швейцария, Германия, Исроил, Сингапур ва Япония олдинги ўринда турибди. 200 та мамлакат ўртасидаги рейтингнинг энг сўнги ўринлари Либерия, Афғонистон, Чад, Мали, Руанда ва Жанубий Суданга насиб қилди.
Deep knowledge group рейтинги 130 параметрларга асосланиб тузилган бўлиб, унда карантин чораларининг самарадорлиги, мониторинг, диагностика ва соғлиқни сақлаш тизимининг тайёргарлик факторлари эътиборга олинган.
Туркманистон раҳбарияти мамлакатда COVID-19 йўқлигини айтиб келади. Шу билан бирга, ЖССТнинг касаллик профилактикаси бўйича тавсияларига, жумладан оммавий тадбирлар ўтказмаслик ва ниқоб тақишга амал қилмаяпти. АҚШ COVID-19 га қарши профилактика учун Туркма­нистонга 1,42 миллион доллар ажратган.
 




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар