Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Қозоғистоннинг собиқ катта амалдори озодликка чиқди

Уч йил илгари «давлат сири» иши бўйича беш йил қамоққа ҳукм қилинган Қозоғистон президенти администрацияси раҳбарининг собиқ ўринбосари Баглан Майлибаев муддатдан аввал озодликка чиқди.
 

Пойтахт Жиноят-ижро тизими департаменти (ЖИТД)нинг хабар қилишича, Баг­лан Майлибаев Нур-Султондаги тергов изоляторидан 30 май куни озод қилинди ва Нур-Султон шаҳрига юборилди. Майлибаев ўзига берилган муддатни адо этмасдан озод қилинди. У яна бир йилу тўрт ой 21 кун жазо муддатини ўташи керак эди, дея ойдинлик киритди ЖИТД.
Баглан Майлибаев 2017 йил 12 январь куни президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Бир неча кундан кейин миллий хавфсизлик қўмитаси Майлибаевни «Давлат сирларини қонунга зид равишда тўплаш, тарқатиш ва ошкор қилиш» моддасида кўзда тутилган жиноятлари учун уни қамоққа олгани маълум бўлган эди.
Майлибаев устидан суд ёпиқ режимда ўтган ва мол-мулки мусодора қилиниши билан беш йил муддатга колонияга ҳукм этилиб, давлат идораларида ишлаш хуқуқидан умрбод маҳрум бўлган эди.
 




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар