Подъездимизга бир онахон кўчиб келди. Уни ҳамма хола деб чақирарди. Ёши саксон еттида. Юзларидан нур ёғилиб турадиган бу онахон ҳамиша хушкайфиятда юрарди. У мен учун ҳамиша энг фикри тиниқ инсон бўлиб қолади…
Уйимизга кўчиб келган куннинг эртаси куни хола қаватимиз ва подъездимизни тувакдаги гуллар билан безатди. Гулларни кўрган кишининг баҳри-дили очилади. Эртасига у ўстирган гулларнинг ғунчаларини ўғирлаб кетишди. Ўша ғунчаларни метро ёнидаги гул дўконида кўрганлар ҳам бўлди. Қўшнилар бу ҳол такрорланмаслиги учун подъезд эшигига қулф осиб, домофон ўрнатишни таклиф қилишди. Онахон эса уларга эътироз билдирганча, буюк адибларнинг «виждонни уйғотадиган» иборалари акс этган қоғозларни деворга ёпиштириб, дераза рахида яна гул кўкартирди.
Подъездга бебош ёшлар ҳар куни келиб туришарди. Хола уларнинг олдига чиқиб, чой ичишга таклиф қилди. Улар онахоннинг устидан роса кулишди. Бу ҳам камдек, у хонасига кириб кетгач, гулларини юлиб, панжараларини қайириб, уй-уйларига тарқалишди.
Эртаси куни хола юлинган гуллар ўрнига янгисини экиб, панжараларни тўғрилаб, деразаси рахига бир-иккита китоб қўйди. Ёшлар келишди. Бақир-чақир қилишди. Аёл чиқиб уларни чой ва ўзи пиширган ширин кулчага таклиф қилди. Иштаҳани қитиқлайдиган даражада тотли кулчани йигитчалар рад эта олишмади. Улардан айримлари ўқиб чиқишни ваъда қилганча ўзлари билан китоб олиб кетишди. Гулларга тегинишмади, панжараларга ҳам.
Эртаси куни онахон истаган киши гулларга сув қуя олиши учун елим идишчага сув тўлдириб қўйди. Янги китоблардан олиб чиқишни ҳам унутмади. Кечаси ёшлар келиб, бир-бирига сув сепишиб, шўхлик қилишди. Онахон ҳар доимгидек уларни чойга таклиф қилди ва идишга сув тўлдириб чиқиб, гулларга сув қўйишни илтимос қилди. Болалар подъездга ҳар куни келадиган бўлишди. Уларнинг шовқинидан безор бўлган қўшнилардан бири милиция чақиртирди. Шунда онахон болаларнинг ёнини олиб, уларни ўз ўқувчилари сифатида таништириб, қонун посбонлари олдида уларга китоб тарқатди…
Подъездда китоблар учун мўлжалланган шкаф пайдо бўлди. Унга шундай эълон ёпиштирилганди: «Илтимос! Агар уйингизда сиз ўқиб тугатган қизиқарли китоб бўлса, қолганлар билан баҳам кўринг! Меҳрингизни аяманг! Ўқишга китоб олганлар агар ўқиб тугатган бўлсангиз, бошқалар ҳам баҳраманд бўла олиши учун уни жойига қайтаринг, илтимос!»
Шкаф кўп ўтмай турли-туман китоблар билан тўлди. Ҳар бир қаватда гуллар пайдо бўлиб, подъезд эшиклари ҳар оқшом очиқ қолдириладиган бўлди. Кечқурунлари подъезд зинасида ўтириб китоб ўқийдиган ёшлар сафи кенгайгандан кенгайди. Онахон улар кечқурун ҳам китоб ўқий олишлари учун деразаси олдига бир нечта фонус қўйди. Болалар фонус ёруғида китоб ўқишга одатланишди.
Хола вафот этди. Уйимизнинг биринчи қаватида деразаси турли-туман анвойи гуллар билан безатилган кутубхона эса ҳозир жуда гавжум. Холанинг фонуслари уни ҳали ҳам ёритиб турибди.
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔84
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔238
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔281
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил