Экоолам      Бош саҳифа

ҲАРАКАТЛАНТИРУВЧИ, ДАҲШАТГА СОЛУВЧИ ҚЎРҚУВ

ёхуд фобиядан қандай қутулиш мумкин?

ҲАРАКАТЛАНТИРУВЧИ, ДАҲШАТГА СОЛУВЧИ ҚЎРҚУВ

Дунё бўйлаб ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, ер юзи аҳолисининг 10 фоизи турли кўринишдаги фобиялардан азият чекади. Ҳатто, тарихда ўчмас из қолдирган буюк шахслар орасида ҳам у ёки бу турдаги фобияга чалинганлар бўлган. Масалан, машҳур рассом ва ёзувчи Сальвадор Дали умрининг охиригача чигирткадан қўрқиб яшаган

Инсоннинг иррационал (мантиққа тўғри келмайдиган) хавфдан қўрқиши, унинг руҳиятида ҳам умумий бузилишни юзага келтиради. Бундай одамларда бош айланиш, кўнгил айниш, чидаб бўлмайдиган даражада қўрқиш ҳисси пайдо бўлади. Баъзан ушбу аломатлар ички ваҳима билан бирга кузатилади. Фобиянинг юздан ортиқ тури бўлишига қарамай, айримларигина кенг тарқалган. Қуйида энг кўп кузатилувчи фобиялар ҳақида фикрлашамиз.

«Шу бехосият тепаликка чиқмайлик»

Акрофобия — баландликдан қўрқиш. Одатда, акрофобиядан азият чекувчиларда саросимали қўрқув кузатилади. Улар нафақат жуда баланд тоғлардан, балки бироз баландликка кўтарилиш, нарвон ёки ишкомга чиқишдан ҳам қўрқишади. Барча тоғ ва тепаликлар бехосият ва жуда қўрқинчли туюлади уларга. Айрим ҳолларда қўрқувдан қотиб, кучли карахтланиш пайдо бўлади. 

«Ёлғизма-ан!..»

Аутофобия — ёлғизликдан қўрқиш дегани. Аутофобиядан азият чекувчилар ёлғизликда турли кечинмаларни ҳис қилади: кимдир ўзини шунчаки, ноқулай ҳис қилиб, бирор ишга қўли бормаса, бошқаси саросимага тушиб қолади. Баъзилари ўзини ҳеч кимга кераксиздек ҳис қилиб, ғам-ғуссага ботиши ҳам мумкин. Аутофобиянинг асл сабаби кўп ҳолларда болаликка бориб тақалади. Жуда яқин одамини йўқотиш, ота-онаси уни уйда кўп ёлғиз қолдириши, «бир ўзингни ташлаб кетаман», деб жазо тариқасида қўрқитиши келажакда ёлғизликдан қўрқишга олиб келиши мумкин.

Кун бўлса-ю, тун бўлмаса...

Қоронғидан қўрқиш — никтофобия жуда кўпчиликда кузатилади. Аниқланишича, уларни биргина қоронғиликнинг ўзи эмас, балки қўрқинчли ўй-хаёллар кўпроқ ваҳимага солади. Никтофобияга чалинганларнинг тасаввури шу қадар бойки, бунда энг қўрқинчли кинофильмлар сюжети ҳам ҳеч нима бўлмай қолади. Улар учун энг катта азоб — қоронғиликда ухлаш. Айримлар никтофобия ёш билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Ундай эмас. Ёш болалар ҳам, катталар ҳам бирдек никтофобиядан азият чекиши мумкин.

«Ҳашаротлар бўлмаса эди...»

Ўргимчак, чигиртка, ниначи... Арахнофобиядан азият чекувчилар учун уларни тасаввур қилишнинг ўзиёқ ваҳимали. Баъзан арахнофобия ва ҳашаротларни шунчаки, ёқтирмаслик чалкаштирилади. Уйда бирор ҳашаротни кўрганда уни йўқотишга ҳаракат қилиш, ҳовли, кўча-кўйда эса уларга деярли эътибор қилмаслик — бирор жиддий касаллик эмас. Эгнига ҳашарот қўнишидан доимий қўрқиш, шундай ҳолатни тасаввур қилибоқ сесканиш, ваҳимага тушиш эса арахнофобия.

Фобиядан қутулиш мумкинми?

Қўрқув дардидан азият чекаётган ҳар қандай одамни шу савол қизиқтиради. Ҳа, фобиядан бутунлай халос бўлиш мумкин. Кузатувларга кўра, даволанишга жазм қилган беморларнинг 90 фоизи ижобий натижага эришган. Албатта, бунда фобиянинг тури ва беморнинг ҳаракати катта аҳамиятга эга. Мутахассис бемор билан суҳбатлашгач, унинг ёши, қўрқув тури ва бошқа ўзига хосликларни инобатга олиб, даволаш курсини белгилайди. Муолажа қисқа муддатли бўлмай, унга беморнинг оила аъзолари ва яқинлари ҳам жалб қилиниши мумкин.

Гавҳар ХЎЖАЕВА,

психолог




Ўхшаш мақолалар

«Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

🕔16:49, 30.04.2026 ✔20

Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

Батафсил
«Экофаол фуқаро» ва  «Яшил тадбиркор»  мақомини қандай  олиш мумкин?

«Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?

🕔16:46, 30.04.2026 ✔16

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.

Батафсил
Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

🕔09:00, 23.04.2026 ✔65

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

    «Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

    Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

    ✔ 20    🕔 16:49, 30.04.2026
  • «Экофаол фуқаро» ва  «Яшил тадбиркор»  мақомини қандай  олиш мумкин?

    «Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.

    ✔ 16    🕔 16:46, 30.04.2026
  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 65    🕔 09:00, 23.04.2026
  • Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

    Электрон қурилмалар учун янги талаблар

    Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

    ✔ 49    🕔 08:59, 23.04.2026
  • Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

    Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

    Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

    ✔ 58    🕔 08:55, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар