«Тўшагинг қандай бўлса, уйқунг ҳам шундай бўлади», деган ибора бежиз айтилмаган.
Аммо эрталаб уйқуга тўйиб уйғониш нафақат ўрин-кўрпага, балки бошқа кўплаб омилларга ҳам боғлиқ. Қуйидаги тавсиялар яхши ва тиниқиб ухлашга ёрдам беради:
1 Ухлашдан икки-уч соат олдин овқатланинг. Агар қорнингиз очса, ярим стакан қатиқ ичинг ёки бир-икки бўлак ёғсиз пишлоқ енг. Ўта тўқ қоринга ҳам, оч ҳолда ҳам ухлашга ётманг.
2 Кечки овқатга сутли ва сабзавотли таомлар яхши. Лекин ўткир зираворлар, аччиқ ва шўр нарсалардан тийилиш лозим.
3 Камҳаракат одамлар (кун бўйи ўтириб ишловчилар)нинг уйқуга ётишдан аввал очиқ ҳавода 20-30 дақиқа сайр қилиши фойдадан холи бўлмайди.
4 Кун охирида ақлни зўриқтирадиган ишлар билан шуғулланманг.
5 Уйқу олдидан компьютер ўйинларини ўйнаш ёки кучли ҳиссий таъсирга эга кино-кўрсатувлар кўриш мумкин эмас.
6 Доимо бир вақтда ётиб, бир вақтда уйғонишга одатланинг.
7 Янги узилган кашнич, салат (коҳу) баргларини овқат билан бирга истеъмол қилинг. Улар «уйқу чақирувчи» ҳисобланади.
8 Қайнатилган ошқовоқни асал билан аралаштириб, ухлашдан 1-2 соат аввал истеъмол қилиш ҳам ижобий таъсир қилади.
Уйқусизлик аслида касаллик эмас, лекин мунтазам давом этса, организмни ҳолдан тойдириб, жиддий хасталикларга туртки бериши мумкин.
Дилроз АБРАЕВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил