Биласизми?.. Менимча билмайсиз! Йўқ... биласиз, аммо эътибор бермайсиз – шуниси тўғрироқ. Ҳар бир бола ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом бўлиши учун ота-онасининг қучоқлаши ва эркалашларига сув ва ҳаводек эҳтиёж сезади. Ҳиссий муносабатлар, болаларимизни бахтиёр қилиши билан бирга, бахт улаша олиши учун ҳам керак. Мавзуни қизиқиб ўқияпсизми: демак ё болангизни кўп қучоқлаб, кўп эркалайсиз ёки аксинча, умуман бу ишни қилмайсиз. Демак, бу гапларнинг илмий исботи...
Кўпроқ ўпинг
Калифорниялик профессор Алан Шор олиб борган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, ота-онаси етарлича қучоқлаган, ўпган болалар миясида нейронлар сони кўплиги ва фаоллиги билан ажралиб туради. Бундай болакайларнинг боши МРТ текширувидан ўтказилганда, мия ҳажми ҳам меҳрга тўйинмаган болаларникига қараганда, каттароқ эканлиги маълум бўлди. Ота-онаси билан ҳиссий яқинлиги кўп болалар тенгқурларига қараганда ақллироқ бўлиши ҳам фанда исбот топган. Қучоқлаш ва ўпишни бола миясига қандай алоқаси бор дейсизми? Унда эшитинг: умри давомида ҳар бир бола миясида нейронлар ривожланиб, мустаҳкамланади. Нейронлар сифати ва миқдори ҳар бир боланинг ақлий салоҳиятига ўз таъсирини кўрсатади.
Кўпроқ қучоқланг
Болаликдан эркалашлар, ўпич ва ачомлашга тўйинган болалар улғайгач ҳаётдаги турли хил салбий воқеликларда ўзларини йўқотиб қўйишмайди. Чунки бола ота-онаси (айниқса онаси)нинг қўл тафтини, меҳрини ҳис қилиб улғайса, стрессга мойиллиги камаяди. Бундай болалар ўзларини доимо керакли ва ҳимоялангандек сезишади. АҚШнинг Гарвард университети профессори Мари Кларксон ўзининг илмий ишида шуни исботладики, кам меҳр кўрган, ота-онасининг қўл тафтини, яъни меҳрини деярли ҳис қилмаган болаларда қон босимининг ошиши кўп кузатилади. Бу эса кўпинча жиззакилик, хавотирлилик, йиғлоқилик билан намоён бўлади. Оқибатда инсон болалик хатти-ҳаракатини ўзи англамаган ҳолда катта ҳаётга кўчиради. Яъни жисмонан улғайган бўлса-да, ота-она тафти орқали олинмаган меҳр етишмовчилиги туфайли, вақти-вақти билан ўзини боладек тутишни бошлайди. Бу ҳолатларнинг олдини олмоқчи бўлсангиз, фарзандингиздан бор меҳрингизни аяманг, уларни эркалаш, қучоқлашни одат қилинг.
Бахтиёрлик эликсири
Шуни билингки, қучоқлаш орқали гўдакда ижтимоий мослашувчанлик, яъни хайрихоҳлик, меҳрибонлик шаклланади. Бу орқали болаларимизда севимли бўлиш билан бир қаторда, сева билиш, меҳр кўрсатиш туйғулари ўз-ўзидан шаклланади.
АҚШ Майами штатида тиббий институтлар томонидан ўтказилган ижтимоий суриштирувлар натижаси шуни кўрсатадики, ота-онанинг тафти орқали ҳис қилинадиган меҳрга тўйинмаган болалар улғайгач оила қуришда, айниқса фарзанд тарбиясида муаммоларга дуч келишади. Юқоридагиларни инобатга олиб шуни хулоса қилиш мумкин: қандай кайфиятда бўлишингиздан қатъи назар, болангизни ўпинг, қучоқланг, эркаланг, яхши кўринг. Фақат шу орқали фарзандингизни чинакамига бахтиёр этасиз.
Гулноза НАФИС,
психолог, журналист
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил