Шифокор карантин пайтида иммунитетни кўтарувчи олтита ичимлик ҳақида маълумот берди, деб ёзади «Xabar.uz» нашри.
Шифокор-эндокринолог Екатерина Янг коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин даврида иммунитетни мустаҳкамлаш учун қандай суюқлик истеъмол қилиш кераклиги ҳақида маълумот берди.
Унинг фикрича, мойчечак чойи ажойиб профилактик восита ҳисобланади. Таркибидаги хамазулен яллиғланишга қарши курашиш хусусиятига эга бўлиб, тери, томоқ ва нафас йўлларидаги бактериал инфекцияларда шиш ва қизаришнинг олдини олади.
Яллиғланишдан қийналаётган одамлар кунига 1-4 пиёла мойчечак дамламасини ичиши ёки ташқи қўллаши лозим.
Занжабил ва ялпизли чой ҳам сафро ҳайдовчи ва яллиғланишга қарши курашувчи кучли восита саналади.
«Занжабил қондаги қанд ва холестерин даражасини назоратга олади, ялпизли чой эса таъсирланган ичак синдроми аломатларини енгиллаштиради, спазмолитик ва антимикроб хусусиятларига эга», — деб ёзган мутахассис ўз «Instagram»ида.
Бундан ташқари, энг фойдали ичимликлар рўйхатига кўк чой ҳам киритилган, у «антиоксидант таъсирга эга энг яхши ичимликлардан бири». Шунингдек, куркумали чой («унинг антиоксидантлари иммун функцияни қўллаб-қувватлайди ва оксидловчи стрессни бартараф этади»).
Олтинчи ўринни Жанубий Американинг рамзи бўлган мате ичимлиги эгаллади. Таркиби — қуритилган йерба мате барглари: улар озиқ моддалар, витаминлар, минераллар, антиоксидантлар, ошловчи моддалар, аминокислоталар ва хлорофиллга бой.
«Чой ичаётганда аҳволингизга эътибор беринг. Ҳаддан ташқари кўп чой диарея ва аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин. Бундай ҳолатда кунига 1-2 пиёла чой ичган маъқул. Бу акс таъсирлар хавфини камайтиради», — дея маслаҳат беради эндокринолог.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔21
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил