Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект баҳолайди
Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.
БатафсилҚозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини прогрессив шкаласини жорий этиш ва мамлакат иқтисодиётининг таркибини ўзгартириш масаласини кўриб чиқишни топширди.
Ҳозир Қозоғистонда жисмоний шахслардан даромад солиғи ойлик маошнинг 10 фоизини ташкил қилади.
«Ижтимоий адолат йўлида иш хақи ва бошқа даромад турларига нисбатан шахсий даромад солиғининг прогрессив шкаласини жорий этиш масаласини кўриб чиқиш вақти етиб келди, деб ўйлайман. Прогрессив шкалада юқори маош олмайдиган фуқаролар бугунга нисбатан камроқ солиқ тўлайди, юқори маош оладиган ишчиларнинг тўлайдиган солиқлари ошади», – дея баёнот берган Тоқаев.
Шу тариқа Қозоғистон расмийлари «катта миқдордаги ноаниқ иш ҳақи сегментини панадан олиб чиқади». Айтилишича, агар солиқ ставкаси камаядиган бўлса, «конвертдаги тўловлар ҳам камаяди». Шу билан бирга президент «зудлик билан иқтисодиётнинг янги тузилмаларини ишлаб чиқишга чақирди» ва энергетика секторини «яшил» энергетикага асосланган ҳолда ислоҳ қилишга даъват қилди.
Ҳозирча даромадлар прогрессив шкаласи, ставка ва қиймати белгиланмаган – бу билан махсус ишчи гуруҳ шуғулланади, дея хабар берди иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Мади Такиев.
Қозоғистонда 2007 йилга қадар даромад солиғининг прогрессив шкаласи амал қилган эди, бироқ кейинчалик уни бир текисга алмаштириб, ҳаммага бир хил ставка жорий қилинди. Ўшанда ҳам расмийлар бу қарорни худди ҳозиргидек фуқаролар даромадларини панадан очиққа олиб чиқамиз, дея изоҳлашган эди.
Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.
БатафсилГлобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
БатафсилБМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.
Батафсил