Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Қирғизистон Тожикистон билан чегара постини ёпмоқчи

Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги назорат ўтиш постларидан бирини ёпмоқчи. Бу ҳақда мамлакат бош вазир ўринбосари Акрам Мадумаров парламентнинг 12 май кунги мажлисида маълум қилган.

Депутат Таабалди Тиллаев чегара масалалари ҳал бўлмагунга қадар Тожикистон билан чегаралар беркитилишини таклиф қилди, унинг таъкидлашича можаролар туфайли маҳаллий аҳоли ва чегарачилар зиён кўрмоқда.
Гап шундаки, 8 май куни Қирғизстон-Тожикистон чегарасида 4 гектар ердан фойдаланиш оқибатида можаро келиб чиқди. Тожикистон ўз харитасига асосланиб бу ҳудудни ўзиники дейди ва шу сабабли қишлоқ аҳолиси қирғизистонликларни ҳайдаб чиқарган. Тўқнашув вақтида уч нафар қирғизистонлик чегарачи ўқ отар қуролдан жароҳатланди, улардан бирининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Тожикистон томони можаро учун масъ­улиятни қирғиз чегарачиларининг зиммасига юклаган ҳамда қўшни мамлакат ҳарбий хизматчилари ўртасидаги қарама-қаршилик туфайли Тожикистоннинг икки фуқароси оғир жароҳат олгани ҳақида баёнот берган. Бунинг натижасида Қирғизистон ва Тожикистон 8 май кунги чегара можароси туфайли ўзаро норозилик нота алмашди.
Қирғизистоннинг Боткен ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти раҳбарлари икки томонлама учрашув ўтказди ҳамда масалани муҳокама қилдилар. Музокоралар вақтида можара ҳудудида келажакда низо келиб чиқмаслиги учун аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиши, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар