Саломатлик      Бош саҳифа

Бухорода тарвуз пишмоқда

«Вобкент марказий томорқа хизмати» МЧЖ томонидан жорий йилда кам таъминланган оилаларга субсидия асосида аҳоли хонадонларига 17 минг дона помидор кўчатлари ҳамда фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларининг талабидан келиб чиқиб 13,2 минг дона ҳар хил турдаги мевали кўчатлар етказиб берди.

Бухорода тарвуз пишмоқда

 Аҳолининг даромадини ошириш мақсадида аҳоли хонадонларига икки ярусли иссиқхоналар қуриб фойдаланишга топширди. Бундан ташқари, жамият мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш, йилига 2-3 марта ҳосил олиш бўйича тавсия ва қўлланмалар бериб бормоқда.

– Аҳолига эртапишар полиз маҳсулотларини етиштириш бўйича тумандаги 0,8 гектар иссиқхонада 7 минг 676 дона тарвуз етиштирилмоқда, – дейди жамият раҳбари Саидмуҳаммад Ражабов. – Қувонарлиси, тумандаги «Кўлхатиб» маҳалла фуқаролар йиғини Саркор қишлоғида 80 сотих ер майдонига «Томорқа хизмати» МЧЖ томонидан иссиқхона қурилган эди. Мазкур иссиқхоналарда эртапишар тарвуз кўчатлари экилиб, парваришланмоқда. Айни кунларда иссиқхонада тарвузлар пишиб етилиш арафасида.
Парваришланаётган бу тарвузлар бухороликлар томонидан биринчи маротаба экилган.
Президентимизнинг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Бухоро вилоятининг 11 та туманида «Томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамиятлари ташкил қилинган.
Мазкур жамиятларда 22 нафар доимий 110 нафар мавсумий ишчи ходимлар фаолият олиб бормоқда.
Зариф КОМИЛОВ,
ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔21

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар