SARS-CoV-2 коронавируси турли юзаларда бир неча соатдан бир неча кунгача яшаши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий вакили Маргарет Харрис Женевадаги брифингда маълум қилган, дейилади РИА Новости хабарида.
«Бу борада жуда кўп тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бизда вирус юзаларда узоқ вақт яшаши мумкинлиги ҳақида муҳим маълумот бор. Бир неча соатдан бир неча кунгача. Шундай экан, ёнидан доимо одамлар ўтадиган юзалар зарарли бўлиши мумкинлигини унутмаслик керак. Айнан шунинг учун ҳам биз қўлни ювиш кераклигини тинмай гапирамиз», – деди у.
Харриснинг сўзларига кўра, дезинфекция ниҳоятда муҳим омил саналади. Фаррошлар ва ахлат ташувчилар эса инфекция тарқалишига қарши курашда муҳим роль ўйнайди.
Коронавирус бўйича
дунё хабарлари
• Оқ уй Доналд Трамп маъмуриятида ҳар кун фаолият юритувчи ғарбий қанот ходимлари доимий равишда ниқоб тақишлари тўғрисида буйруқ берди, дея хабар берди «The Wall Street Journal».
АҚШ вице-президенти Майк Пенс ўзини-ўзи изоляция қилди. Жума куни унинг матбуот котиби коронавирусдан зарарланган эди.
• Коронавирус эпидемиясининг илк тўлқинини муваффақиятли камайтира олган Германияда яқин кунларда ўз-ўзини изоляциялаш режими енгиллаштирилгандан сўнг инфекция тарқалиши суръати яна кўпайгани маълум қилинди – «Reuters».
• Россия президенти Владимир Путин дам олиш кунлари тугагани тўғрисида маълум қилди. 12 майдан бошлаб чекловлар режимидан босқичма-босқич чиқиш бошланган. Мамлакат бўйлаб ҳар қандай оммавий тадбирлар ҳозирча тақиқланади ва барча қатъий равишда санитария қоидаларига риоя қилиши лозим. Коронавирус пандемияси шароитида Россия иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва фуқароларга бевосита моливий ёрдам бериш бўйича янги чора-тадбирлар қабул қилинди – «Ведомости».
• Буюк Британия ва ЖССТ коронавирус падемиясига қарши кураш бўйича глобал ахборот кампаниясини ташкил этмоқда. «Тарқатишни тўхтатиш» кампанияси вирус ҳақидаги нотўғри ва ёлғон ахборотга қарши курашга йўналтирилади ва BBC World телеканаллари, веб-сайтлари ва иловаларида узатилади – «Guardian».
• Туркия президенти Р.Эрдўған душанба куни коронавирус тарқалишини олдини олишнинг янги чора-тадбирлари доирасида 16 майдан бошлаб Истанбул ва бошқа йирик шаҳарларда 4 кунлик изоляция эълон қилди – «Barron’s».
• Индонезия ҳукумати ишсизлик ва ишдан бўшашнинг олдини олиш мақсадида COVID-19 нинг оғир даражаси хавфи камроқ бўлган 45 ёшгача бўлган одамларга уйдан ташқарида ишлашга рухсат беришни режалаштирмоқда – «The Jakarta Post».
• «Johnson & Johnson» (АҚШ) фармацевтика компанияси 2021 йилда коронавирусга қарши миллиард дозагача вакцина ишлаб чиқаради. Компания вакцинани жорий йилнинг охирига қадар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда – «The Hill».
• Жанубий Кореяда вирус юқтирган шахс бир нечта клуб ва барларга борганидан сўнг 101 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди. Сеулда барча кўнгилочар муассасалар ёпилди – «Yonhap News Agency».
АОКАнинг расмий
Телеграм каналидан олинди.
Демография билан ўйнашиб бўлмайди
🕔10:56, 04.12.2025
✔20
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.
Батафсил
Анор – бактериялардан табиий ҳимоя
🕔15:43, 27.11.2025
✔43
Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.
Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради
🕔15:12, 20.11.2025
✔56
COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.
Батафсил