Ҳар бир синовдан яхшилик қидириш азалдан халқимизга хос фазилат. Дунёнинг кўплаб мамлакатларини хавотирга солган коронавирус балоси бизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Шундай синовли дамларда элнинг қиёфаси, ҳар бир инсоннинг кимлиги яққол билинади. Бундай балони даф этишнинг йўли эса бирлашиш, ҳар ким ўз вазифасини сидқидилдан бажариши жуда муҳим. Шифокорлар: «Биз сизнинг саломатлигингиз учун ишдамиз, сиз уйда қолинг» дея қайта ва қайта халқимизга айтаётгани бежиз эмас. Демак, уйда қолиб ҳаммамиз ўзимизни, оиламизни ҳимоя қилайлик. Шу энг катта ёрдамимиз бўлади аслида.
Биз ҳам оила даврасида ўтириб китоб мутолаа қиляпмиз. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Мукаммал саодат йўли» китобини харид қилганимга анча бўлувди, бироқ ўқишга улгурмаган эдим. Фурсатдан фойдаланиб шу ажойиб китоб мутолаасига киришдим. Ҳақиқатда инсониятнинг энг тўғри йўли қандай бўлиши кераклиги, бизни ҳар қандай ёмонликлардан нима асрай олиши теран таҳлил этилган.
Шайх ҳазратлари китобда шундай ёзади: «Исломда иймоннинг қадр-қиммати қанчалик юқори эканини яхши биламиз. Поклик иймоннинг ярмига тенглаштирилганидан ҳам Ислом дини озодалик, поклик ва тозаликка қанчалар эътибор берганини билиб олсак бўлаверади. Бу ўз навбатида биз мусулмонларни динимиз талабига яраша бўлишга чақиради.
Инсон соғлиги учун поклик қанчалар долзарблигини, соғлик эса ўз навбатида инсон бахт-саодати учун қанчалар зарурлигини инсоният энди англаб етмоқда. Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини қиёматгача боқий қолувчи дини, барча замонлар ва маконларда инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини – Исломда покликнинг бундан ўн тўрт аср илгари ибодат даражасига кўтарилиши, бошқа ибодатларнинг қабул бўлишига покликнинг шарт қилиниши илоҳий мўъжизадан бошқа нарса эмас.» Мана шу жумлаларнинг ўзиёқ дунё аҳли бугун коронавирус балосига ягона тўсиқ сифатида поклик ва тозаликни кўраётгани бежиз эмаслигини ифодалаб турибди.
Оилавий китобхонлигимиз ақл чархи – шахмат билан ҳамоҳанг ўтмоқда. Китоб ўқишдан танаффус қилганимизда оилавий шахмат мусобақасини давом эттиряпмиз. Мусобақа совринига ҳам албатта китоб қўйилган.
Сиз ҳам оилангиз даврасида қолинг ва китоб ўқинг. Бу вақтдан нафақат унумли фойдаланиш, балки келажагимиз бўлган фарзандлар ҳаёти учун мустаҳкам пойдевордир.
Ҳусниддин БЕРДИЕВ
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔84
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔238
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔281
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил