Саломатлик      Бош саҳифа

ТАБИАТНИНГ НОЁБ НЕЪМАТИ

Бола дунёга келган кунидан тўғри овқатлантириш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Албатта, бунда она сутига тенг келадиган неъмат йўқ. Бугун бутун дунёда гўдакларни аввало она сути билан озиқлантириш кенг тарғиб этиляпти.

ТАБИАТНИНГ НОЁБ НЕЪМАТИ

Хўш, гўдакни она сути билан озиқлантиришнинг аҳамияти нимада? Болани тез кўкракдан айириш қандай оқибатларга олиб келади? Шу каби саволлар билан республикамизнинг таниқли физиолог олими, биология фанлари доктори, профессор Шониёз ҚУРБОНОВга мурожаат қилдик.

– Она сути ўз таркиби, шифобахшлиги, экологик тозалиги жиҳатдан бошқа моддалари билан алмаштириб бўлмай­диган даражадаги ноёб озуқадир, – дейди олим Шониёз Қурбонов. – Она сути таркибида ёш организмнинг ўсиб улғайиши учун зарур, осон ҳазм бўла­диган озиқ моддалар (оқсиллар, ёғлар, карбон сувлар) биологик фаол моддалар, ферментлар ва минерал моддалар мавжуд. Бу сут таркибидаги оқсиллар, ёғлар жуда тез ҳазм бўлади, боланинг ичак микрофлорасини яхшилайди. Шунинг учун она сутидан баҳраманд бўлган бола организми яхши ўсади, жисмоний ва ақлий жиҳатдан баркамол бўлади.

– Она сутининг витаминларга бой ва осон ҳазм бўлишига қара­май, эмизикли болаларнинг касалликларга чалиниш ҳоллари ҳам учраб туради...

– Аслида она сутида турли вируслар ва микробларга қарши курашадиган моддалар бор. Айниқса, оғиз сутига тўйинган бола организми яхши ривожланади. Ташқи таъсирларга чидамли бўлади. Она сутидаги лизоцим моддаси боланинг организмидаги микробларни ўлдириб, фойдали микробларни ҳимоя қилади. Бундан ташқари, она сутида турли касалликлардан муҳофаза қилиб турадиган моддалар анчагина. Шунга қарамай, бола баъзан ҳароратнинг кўтарилиши, оч қолиш, тўйиб овқатланмаслик, онанинг овқатланиш режимига риоя қилмаслиги ва бошқа сабаблар туфайли касалликка чалиниши мумкин. Баъзан сутдаги шакар молекулалари ҳазм бўлмаслиги оқибатида боланинг ичи кетиб, ёш организм ўсишдан тўхтайди ва озиб кетади. Бундай нохушликларнинг олдини олиш учун онанинг ўзи овқатланиш режимига жиддий риоя қилиши ва болани ҳам вақтида эмизиши зарур.

– Болаларда учрайдиган баъзи хасталикларни нега она ҳомиладорлиги даври билан боғлайдилар?

– Она ҳомиладорлик пайтида истеъмол қиладиган овқатда сурункали ҳолда оқсил тақчиллиги кузатилса, улардан туғилган болаларнинг ошқозон-ичак тизимида ҳам асосий озиқ моддалар, жумладан, сутнинг ҳазм бўлиши заифлашади. Шунинг учун она ҳомиладорлик вақтида овқатланишга ва бошқа тартибларга амал қилиши, асабийлашмаслиги шарт.

– Сигир сути она сутининг ўрнини боса олмайди, дейишади. Уларнинг фарқи нимада?

– Она сути оқсилларининг таркиби жиҳатидан сигир сутидан фарқ қилади. Она сутида оқсиллар (альбумин билан глобулин) умумий оқсил миқдорининг 69,7 фоизини ташкил этса, сигир сутида бу 22 фоизни ташкил этади. Она сути таркибида липаза ферменти сигир сутиникидан 15-20 баробар фаолроқдир. Шунингдек, темир миқдори сигир сутидагидан 2-3 баробар, шакар миқдори эса 2 баробар кўп.
Она сутидаги кислоталар озиқ моддаларни сингдиришда ва бола организмини касалликларга қаршилигини кучайтиришда муҳимдир. Аммо ҳаётда шундай ҳолатлар ҳам бўладики, баъзи оналарнинг сути етишмайди. Натижада бола сунъий овқатлантирилади. Бу эса боланинг ўсиши учун ўта салбий таъсир кўрсатади. Бола кўп касалланади, нимжон бўлиб, уларда сутга нисбатан аллергия касаллиги қўзғалади. Бундай болаларнинг балоғатга етиш даврида ҳам сунъий овқатланганининг таъсири сезилиб туради. Демак, она сути табиат инъом этган беқиёс, мўъжизакор неъмат ҳисобланади. Шундай экан, бу ноёб озуқадан гўдакларимиз баҳраманд бўлиб ўсишига алоҳида эътибор беришимиз шарт.

Содиқ МЎМИНОВ
суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар