Саломатлик      Бош саҳифа

КЎК ВА ҚОРА ЧОЙ

сизнингча, қай бири афзал?

КЎК ВА ҚОРА ЧОЙ

Чой… чойхона… чойлашайлик… бу сўзлар ўзида ўзбек миллатига мансуб анъаналарни намоён этади. Меҳмон келса чой узатамиз, овқатлангандан кейин чой ичишни канда қилмаймиз, совчилар қизнинг уйига боришса, унинг чой узатишига қараб баҳо беришади ва ҳоказо. Қисқаси, биз учун сувдан кейин турадиган ичимлик бу – чой. Шундай экан, чойга оид баъзи маълумотларни билиб қўйсак, фойдадан холи бўлмайди.
Кўпчиликни қизиқтирадиган савол: 

«Қора чой фойдалими ёки кўк чой?!»
Илмий текширувлардан шу нарса маълумки, қора чой тайёрланиш вақтида унинг фойдалилик хусусияти икки марта қисқаради. Бироқ бу – қора чой ичиш фойдасиз дегани эмас. Вазиятга қараб, кўк ва қора  чой бир-бирини тўлдирувчи дамламалар сифатида қўлланилади. Диетологлар тушлик вақтигача қора чой ичишни, тушликдан кейин кўк чойни тавсия этишади. Тушликкача организм тетик ҳолатда сақланади, кечаси эса органларимиз токсинлардан тозаланиши зарур.
Кўк ва қора чойлардаги эфир моддаларнинг вақт ўтган сайин таркибининг ўзгариши, чойларнинг қайси вақтда ичилишини ҳамда таъсирини белгилаб беради:
• Чойни дамлагандан 2 дақиқа ичида ичиш, одамни тинчлантиради;
• 5 дақиқа оралиғида ичиш, иш қобилияти тикланишини таъминлайди;
• Ундан кейинги вақтларда чойни истеъмол қилиш, асосан, чанқоқни қолдиради.
Қора чойнинг фойдали хусусиятлари:
• Илмий тадқиқот хулосаларига кўра, қора чой таркибидаги полифеноллар оғиз бўшлиғи касалликлари, тошма ва стоматит яраларидан ҳимоя қилади.
• Европалик олимлар кун давомида 3-4 пиёла чой ичадиганларда юрак хасталикларининг юзага келиш хавфи 21 фоизга камайишини исботлашган.  Тўғри, қора чойни аччиқ дамлаб ичиш тавсия этилмайди. Аммо меъёрида бўлса, хавотирга ўрин йўқ.
• Қора чойдаги полифенол ҳамда катехин антиоксидантлари саратоннинг айрим турлари учун профилактика вазифасини ўтайди. Европалик олимлар тадқиқоти хулосаси қора чой истеъмол қиладиган аёлларда бачадон саратонининг юзага келиш хавфи бошқаларга нисбатан камроқ эканлигини кўрсатган.
Кўк чойнинг фойдали хусусиятлари:
• Ферментация қилинмагани учун кўк чойнинг фойдали хусусиятлари кўпроқ: А, Б, Б1, Б2, Б15, К, П дармондорилари, фтор, калий, мис, рух, синк каби моддаларга бой (уларнинг тури 300дан ошади);
• Таркибидаги антиоксидантлар эрта қаришдан асрайди. Таркибидаги кофеин моддаси тетиклаштиради;
• Танадаги заҳарли моддаларни чиқариб юборади, онкологик хасталиклар хавфини пасайтиради, қалқонсимон без фаолиятини барқарорлаштиради;
• Кўк чой тишлар учун ҳам фойдали, вирусларга қарши курашувчи ҳисобланади;
• Чой билан юздаги ёғлар ювиб ташланса, ёқимсиз ялтироқликдан халос бўлиш мумкин.
 




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар