Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЙПХ ХОДИМИ НЕГА фақат жарими унадиган жойда?

Автобуслар кечки пайт, айниқса, гавжум бўлади: қарилар, ёшлар, аёллар, эркаклар. Улов ичкарисида биров қалин, жунли пальтога бурканган, биров жинси шиму курткада, нам ўтган оёғини илитиш мақсадида ер тепинади. Ҳамма толиққан, кўпчилик ишдан қайтяпти. Уйга тезроқ боришга ошиққан. Ниҳоят автобус беш-олти бекатни ортда қолдириб, Юнусобод деҳқон бозори ёнига етиб келди. Шундоққина бозор яқинидаги, кўприк остидан ўтиб ўнгга бурилди.  

ЙПХ ХОДИМИ НЕГА фақат жарими унадиган жойда?

Сўнгги бир-икки ойдан буён ҳамма уловнинг Юнусо­бод кўпригидан тушиладиган йўлдан ўтиб олиши, амри маҳол. Қарама-қарши томондан келаётган машиналар карвони йўлда тирбандликни вужудга келтирган. Йўловчиларга лиқ тўла автобус ҳам бир қадам жилолмасдан имиллайди. Ҳамманинг асаблари таранглашган, бир-бирига хўмрайган, норози кайфият ҳукмрон. Яқин атроф машиналарнинг бўғиқ сигнал бериши-ю, одамлар бақир-чақириғига тўлиб кетган.
Негадир мана шундай пайтларда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини назорат қилишга бевосита масъул ҳисобланган йўл патруль хизмати ходимлари умуман қорасини ҳам кўрсатмайди. Очиғи, бундай пайтда танишу нотаниш одамларнинг ҳасратидан чанг чиқади. Тўғри-да, уларнинг «йўл ҳаракатини мувофиқлаштириб, мўътадиллаштириб туриш учун масъул бўлган йўл патруль хизмати ходимлари қаерга қараяпти, нега улар бу жойдаги аҳволга бепарво» деганга ўхшаш ҳақли ва ўринли саволлари пайдо бўлади.
Албатта, метронинг Юнусобод йўналишидаги иккита станцияси қурилиши муносабати билан мазкур йўлнинг, айнан, деҳқон бозори ёнидан кириладиган қисми вақтинчалик ёпиб қўйилган. Буни одамлар яхши тушунади. Аммо, ҳали метронинг ушбу йўналишдаги иккита станцияси иш бошлагунча анча вақт бор-ку. Шундай экан, ҳеч бўлмаса, кечки пайтлари кўприкдан тушган йўлнинг бу қисмида юзага келадиган тиғизликни бартараф этиш учун йўл патруль хизмати ходимлари автоуловлар ҳаракатини назорат қилиб турса бўлмайдими?! Ахир қачонгача, йўловчи ҳамда ҳайдовчилар бундай ноқулайликдан азият чекишлари керак?
Мавзудан сал чекиниш бўлса-да, бир фикрни айта­йин: ишхонам Олой деҳқон бозори ёнида жойлашган. Шундоққина уловлар туриши учун барпо этилган автотураргоҳ яқинидаги йўлак четида қатор машиналар қўйиб кетилган. Аҳён-аҳёнда ана шу машиналар атрофида йўл патруль ходимлари гул атрофида ўрмалашган асаларидай пайдо бўлиб қолади. Улар улов эгалари билан ғижиллашиб ҳам олади. Ҳар икки томон ҳам ўзининг ҳақ эканини исботлашга уринади. Натижа «ЙПХ» ходимининг улов эгасига отнинг калласидек жарима ёзиб бериши билан якун топади. Аммо, негадир йўл ҳаракати хавфсизлиги учун бевосита масъул ҳисобланган ходимларни юқоридагидек тирбанд ва тартибсиз манзиллардан топиш амри маҳол.
Ахир, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг иши фақат жарима ундириш эмас-ку! Йўллардаги тартиб ва йўловчилар хавфсизлиги асосий мақсад бўлиши керак эмасми, аслида?!
Улуғбек ЖУМАЕВ
 




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔28

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔159

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔222

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар