Кечиккан меҳмонларим
«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилБундан чамаси, 20-25 йиллар олдин, хуллас бола эдим. Онам бошларини ушлаганча кўз ёшлари билан уйга кириб келганлари ҳали-ҳамон ёдимда. Ўшанда онамга қарайману, нима дейишни билмайман... Бошларини анчагача, силаб-силаб, йиғладилар. Кейин чуқур уҳ тортиб, бир тепага, бир менга қараб гапира бошладилар. «Эй Худо, мени шундай ўқимаган қилиб яратдинг. Кўча супураман, одамлардан, ҳайвонлардан қолган ахлатларни тозалайман – шу менинг ишим. Ҳеч бўлмаса, болаларим ўқимишли бўлсин. Қизим тоза кийиниб, тоза жойларда юрадиган одам бўлсин!..»
Кейин билсам, онам кўчаларни тозалаётганларида баланд қаватли бинодан кимдир оғир пакетни пастга улоқтиргану, бу чиқинди бошларига келиб тушган. Онам ўшанда чин юракдан астойдил дуо қилгандилар... Болалигимда онамнинг дуоларини тез-тез эшитардим.
Тақдирни қарангки, ҳақиқатан тоза жойда, столда ўтириб ишлайдиган касб эгаси бўлдим. Бир эмас, икки мутахассислигим бор. Давлат мукофоти билан ҳам тақдирландим. Ёзган ижод намуналарим машҳур қўшиқчилар томонидан куйланди... Опаларим ҳам онам истаганидек зиёли касб эгалари бўлишди.
Нокамтарликка йўймангу, ҳозир катта пойтахтда, катта одамман. Шаҳар айланганимда кўчаларни ободонлаштириб тозалаётган аёлларни кўрсам – онам билан боғлиқ шу воқеани эслайман. Чунки шу даражага етишишимга ОНАМНИНГ ДУОСИ ва Яратганнинг истаги бор!
Гулноза НАФИС
«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилЁзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.
БатафсилМУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил