Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

НАВОИЙ “ХАМСА”СИ ОЗАРБАЙЖОН ТИЛИДА

Алишер Навоийнинг беш достонни ўз ичига олган “Хамса” асари озарбайжон тилига таржима қилинди.

НАВОИЙ “ХАМСА”СИ ОЗАРБАЙЖОН ТИЛИДА

Мазкур таржимани Боку давлат университети туркология кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор, Бобур номидаги халқаро мукофот совриндори Рамиз Асқар амалга оширди.

Рамиз Асқар узоқ йиллардан бери ўзбек мумтоз адабиётини тадқиқ этиб келади. У айни пайтга қадар Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари ва бир қатор ғазалларини, Ҳусайн Бойқаро девонини озарбайжон тилига таржима қилган. Алишер Навоий ижодини узоқ йиллардан бери тадқиқ қилиб келади. У узоқ йиллардан давомида туркийлар орасидаги маънавий кўприк сифатида туркий халқларга мансуб бўлган қирқдан ортиқ асарларни турк, татар, қозоқ, қирғиз, ўзбек ва бошқа қатор тиллардан озарбайжон тилига таржима қилган.

Олим “Хамса” асари таржимаси давомида, яъни 2017 йилдан буён ўзбекистонлик навоийшунос олима Дилнавоз Юсупова билан ҳамкорлик қилди. Дилнавоз Юсупова ушбу таржиманинг асосий муҳаррирларидан ҳисобланади.

— “Хамса” асари туркий тилнинг қорлуқ лаҳжасида ёзилган, — дейди таржимон. — Озарбайжон тили эса ўғуз лаҳжасига мансуб. Шу нуқтаи назардан, бу асар таржимасида бир қанча мураккабликларга учрадик. Айниқса, вазн билан боғлиқ қийинчиликлар кўп бўлди. Талабчан муҳарриримиз Дилнавоз Юсупованинг ёрдами билан таржима жараёни самарали якунланди.

Олимнинг қайд этишича, шу кунга қадар Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонигина озар тилига бармоқ вазнида таржима қилинган эди. Энди озарбайжонлик китобхонлар буюк шоирнинг “Хамса”сидан тўлалигича ўз она тилида ўқиш имконига эга бўлди.

Мазкур ишни муваффақиятли амалга оширган Рамиз Асқар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фахрий аъзолигига қабул қилинди.    




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔281

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 281    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар