Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ОНА ҚАЛБИ ОЁҚҚА ТУРСА...

Зулфиянинг шеърларида нега кескир сўз ва ўзгача руҳ акс этган?

ОНА ҚАЛБИ ОЁҚҚА ТУРСА...

Ўзбек адабиёти тарихининг ғоят драматик саҳифалари аёл адибаларининг теран истеъдоди-ла безалган. Зоҳиран ҳазин, лекин руҳан дадил ижодкорлар – Нодира, Маҳзуна, Увайсийларнинг бахт-саодат ҳақида, ватан ва халқ тонги тўғрисида битилмай қолиб кетган қалб ғазалларини, ҳаёт орзуларини янги даврнинг ўлмас нашъалари асосида куйлаш талантли шоира Зулфияга насиб этди.

Зулфия ўзбек хотин-қизлар билим юртида ўқиб юрган кезларида қалб тубидаги ҳақиқатларини ошкора намоён эта бошлайди. 1931 йилданоқ унинг газеталарда, республика адабий-бадиий журналларида чоп этила бошлаган шеърлари ўзбек хотин-қизларининг ўзига хос овози сифатида жуда илиқ қабул қилинади. Кўп ўтмай ёш шоиранинг қалдирғоч тўплами – «Ҳаёт варақлари» нашр этилади. Бу адабий муҳит ва китобхонлар орасида Зулфиянинг ўзбек қизларининг иффатли қалбидек майин, зийрак аҳлидек самимий истеъдодига ишонч яратган бўлса, «Қизлар қўшиғи», «Уни Фарҳод дер эдилар», «Ҳижрон кунларида», «Ҳулкар», «Мен тонгни куйлайман», «Дугоналар билан суҳбат», «Юрагимга яқин кишилар», «Ҳаёт жилоси» каби асарлари, талай публицистик мақолалари, рус ва жаҳон адабиётидан қилган таржималари, жамоат арбоби сифатида олиб борган қизғин фаолияти билан ўзбек адабиёти ва маданиятининг йирик намояндалари сафидан ўрин эгаллади. Зулфия – уста кўрган, дунё кезган адиба. Унинг таланти турмуш ўртоғи Ҳамид Олимжон ижодий мактабида тобланган.

Ватан, дўстлик, садоқат, меҳнат ва муҳаббат туйғулари тараннум этилган шеърларида шоира Зулфиянинг ёниқ юраги акс этганлиги яққол сезилиб туради. Хусусан, турмуш ўртоғи Ҳамид Олимжонга бағишлаб ёзган бир шеърида қуйидаги сатрларни кўришимиз мумкин:

Ҳижронинг қалбимда, созинг қўлимда,

Ҳаётни куйлайман, чекинар алам.

Тунлар тушимдасан, кундуз ёдимда,

Мен ҳаёт эканман, ҳаётсан сен ҳам!

Ушбу мисраларда зоҳиран қараганда хазин бир кайфият ифода этилгандек туюлсада аслида шеър мазмунида турмуш, ҳаётнинг аччиқ чучугини тотган аммо шундай бўлсада тириклик, ҳаёт нашидасини бошини тик тутиб тотаётган ўктам аёл қиёфаси гавдаланади. Зулфиянинг шеърларида ғам-ташвишга бўй бермаган, кескир сўзли ўзгача бир руҳ аксланади. Шунинг учун ҳам ижод намуналарини кўздан кечирган ўқувчининг қалбида ачиниш ёки тушкунлик кайфияти эмас, балки кўтаринкилик, ҳаётга ташналик, ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат олдинга интилиш ҳисси уйғонади. Ёки «Ўғлим, сира бўлмайди уруш» номли шеърида ҳам айни туйғуларнинг намунасини кўриш мумкин:

Кўкрак сути ва меҳнат билан,

Биз жаҳонга берганмиз турмуш.

Она қалби оёққа турса,

Ўғлим, сира бўлмайди уруш!

Бу сатрларда истеъдодли шоира Зулфия она қалбининг нақадар ҳафиф, нозик ва шу билан бирга ўзгача бир қувватга эгалигини эътироф этган. Яъни, қалби оёққа туриши деганда шоира она қалбидаги чин истаклар, дуолар шубҳасиз ижобат бўлишини, ҳар қандай ёмонлик тугашини таъкидлайди.

Ҳа, Зулфия ўзбек адабиётида ҳамиша ўзининг залворли ўрнига эга ижодкор сифатида қолаверади, шунингдек, биз доим уни баҳор, бахт ва тонг куйчиси дея тилга оламиз.

Шоҳруҳ ОЧИЛОВ




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар