Кечиккан меҳмонларим
«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилЎзбекистоннинг шимолий минтақаси – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги сув ҳавзаларига ноёб сақоқушлар галаси келиб қўнмоқда.
Ярим аср илгари иқлим мувозанатининг бузилиши, кўлларнинг кўмилиб, пахтазорларга айлантирилиши, Амударё сувининг камайиши, Орол денгизининг қурий бошлаши оқибатида бу тур қушлар қулай шароит излаб бошқа маконларга кўчиб кетишган эди. Кейинги эллик йил ичида фақатгина 1989 йил кузида сақоқушлар айрим жойларда жуда кам сонда кўзга ташланган ва улар баҳоргача яна кўринмай қолган. Бу даврда улар миграция жараёнида кўчиб ўтган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади.
Ўтган ҳафта охирларида эса сақоқушлар дастлаб Хоразмнинг йирик сув ҳавзалари: Амударё ва Полвонёп канали тармоқларида кўзга ташланган. Бугунгача улар Шўркўл, Қалъажиқ ва Сариқамиш кўлларида кўпаймоқда.
– Сақоқушлар мешкобчи қушлар, бирқозон деб ҳам аталиб, улар куракоёқлилар оиласига мансуб парранда тури саналади. Мамлакатимизда унинг пушти ва жингалак турлари жуда кам миқдорда учрайди. Хоразм воҳасида эса азалдан пушти рангли сақоқушлар ёввойи ҳолда кўпайиш мавсумида келган. Сақоқушнинг жингалак тури тобора йўқ бўлиб кетиш хавфи бўлгани учун халқаро Қизил китобга киритилган, – дейди Хоразм вилоят Экология ва атроф-муҳитни асраш бошқармаси бўлим бошлиғи Қ.Болтаев. –Сақоқушларнинг камайишига браконерларнинг ноқонуний ов қилиши ҳам сабаб бўлиши, шубҳасиз. Шу сабабдан бу қуш турларини асраш бизнинг кундалик вазифамизга айланган.
Эрпўлат БАХТ
«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилЁзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.
БатафсилМУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил