ёхуд фарзандингиз учун қанча вақт ажратасиз?
Буюк Британиянинг Оталик институти олимлари 15 мамлакатда болаларни парваришлаш, уйни тозалаш ва таом тайёрлаш бўйича мажбуриятлар қандай тақсимланиши бўйича тадқиқот ўтказди. Натижада, фарзанд билан ўтказилган вақт кўрсаткичи бўйича энг ёмон оталар британияликлар бўлиб чиқди, деб хабар қилади «РАА Новости».
Тадқиқотчиларнинг ҳисоботида қайд этилишича, Буюк Британияда оналар болалари учун ажратган 1 соатга оталарнинг 24 дақиқаси тўғри келади.
Энг яхши оталар эса Португалияда яшаши аниқланган: португалларда бу нисбат 1 соатга 39 дақиқа.
Шунингдек, фарзандларига ота-она бир хил даражада эътибор кўрсатувчи етакчи мамлакатлар қаторидан Швеция, Франция, Италия ва Янги Зеландия жой олди, деб ёзилган ҳисоботда.
Бироқ олимларнинг таъкидлашича, британиялик эркаклар аёлларига хўжалик ишларида кўпроқ кўмак беришади. Шундай қилиб, улар худди шу мақсадда аёллар томонидан сарфланган ҳар соатга нисбатан 34 дақиқани уйни тартибга келтириш ва егуликлар тайёрлашга сарфлашади. Бу кўрсаткич бўйича биринчи ўринни 44 дақиқа билан данияликлар қайд этган.
Интернетга жойлаштирилган ушбу хабарни ўқиб, ўйга толдим. Бизда ҳам шундай тадқиқот ўтказилса, ўзбек оталари нечанчи ўринни эгаллаган бўларди?
Тўғри, болага қараш фақатгина онанинг вазифаси, деб ҳисоблайдиганлар ҳамма миллатда топилади. Аммо оталикнинг фақат бизгагина хос бир қанча таомиллари борки, уни дунёнинг ҳеч бир давлатидан топа олмайсиз.
Эътибор берганмисиз, дунёнинг кўпгина давлатларида пенсияга чиққан кишининг тўрт томони қибла бўлади. Хоҳлаганча дунё кезиб, сайру саёҳат қилади, жаҳонгашталик тўрвасини елкасидан қўймайди. Кўзингиз тушгандир, етмишга-саксонга чиққан чол-кампирлар тарихий шаҳарларимизни уззукун саёҳат қилиб, ундаги осори-атиқаларга маҳлиё бўлиб юришади. Дунё кезиб, умрни айш-ишратда ўтказиш нашъу намоси уларни доимо ўзига ром этиб туради. Ҳатто уларнинг айримлари ана шу жаҳонгашталик учун пенсияга чиқишни кутиб яшашар экан.
Бизда эса пенсиядаги отахону онахонларнинг асосий севимли машғулоти — вақтини неваралар билан ўтказиш. Ҳа, данагидан мағзи ширин, деган гаплар бекорга айтилмаган. Фарзандларни боқиб-тарбиялаб, ўқитиб, ишга жойлаб, бошини боғлаб қўйгандан кейин ҳам бир зум тин олиш йўқ. Таъбир жоиз бўлса, улар учун ҳаётдаги энг асосий иш энди бошланади. Фарзанд тарбиясида йўл қўйилган хато-камчиликлар, орттирилган узоқ ҳаётий тажриба, умрнинг сабоқ ва ибратлари — барча-барчаси набиралар тарбияси учун асқатади.
Балки қирққа чиққан ўғлини етаклаб юрган ота кимларгадир ғалати кўриниши мумкин. Лекин ўша отанинг масъулияти, инсоний вазифаси, умр мазмуни айни шундай пайтда — бир этак набиралар кўрганида теранроқ ҳис қилина бошлайди. Шундан бизда ҳаётимизнинг таянчи, оиланинг ғамхўри ва ҳимоячиси, ҳамма ишларимизнинг маслаҳатгўйи — ота. Буни кимгадир ёзиб ё айтиб тушунтириш қийин, албатта. Буни фақат бошдан ўтказганлар кўпроқ билади...
Агар хорижлик тадқиқотчилар биздаги мана шу хусусиятлар борасида тадқиқот ўтказишса, биздаги оталар энг юқори поғонани эгаллаши, шубҳасиз.
Музаффар ЙЎЛДОШЕВ,
Олтиариқ тумани
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔138
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил
Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг
🕔15:14, 23.07.2026
✔131
Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъулиятини янада аниқ белгилаб беради.
Батафсил
Умр моҳияти нимада?
🕔16:43, 04.06.2026
✔225
Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.
Батафсил