Индонезия пойтахти ўзгарадими?
Индонезия ҳукумати мамлакат пойтахтини Жакарта шаҳридан Калимантан оролининг жануби-шарқий қисмига кўчиришни режалаштирмоқда. Аниқ жой ва муддат ҳали маълум қилинмади, аммо президент Жоко Видодо бу ҳақда парламентнинг август ойидаги навбатдаги сессиясида расман эълон қилди.
Кўчиришнинг асосий сабабларидан бири — шаҳар сатҳининг секин-аста чўкиб боришидир. Чўкиш йилига ўртача 1 сантиметрдан 15 сантиметргача етмоқда. Олимларнинг баҳолашига кўра, Жакарта 2050 йилга бориб тўлиқ сув остида қолиши эҳтимоли мавжуд. Пойтахтнинг ярми амалда аллақачон денгиз сатҳидан пастлаган, чунки шаҳар ботқоқ ерда жойлашган, уни Ява денгизи ювиб туради ва шаҳар ичидан 13 дарё оқиб ўтган.
Яна бир муҳим сабаблардан бири – пойтахт аҳолиси сонининг (30 миллион) тобора ошиб бориши ва бунинг оқибатида вужудга келган тирбандликдир. Uber компанияси тадқиқотларига кўра, Жакартадаги ҳайдовчилар йилнинг 22 кунини «пробка»ларда ўтказар экан. Бу Осиёдаги энг катта кўрсаткичдир. Тирбандлик меҳнат унумдорлигига салбий таъсир қилиб, йилига қарийб 7 миллиард доллар зарар етказмоқда.
Янги пойтахт Калимантанда — уч давлат орасида бўлиб олинган Борнео оролининг Индонезияга тегишли қисмидан ўрин олади. Орол марказида жойлашган Палангкарая шаҳри янги пойтахт сифатида танлаш учун асосий номзод бўлиб турибди.
Жакартада ривожланиш давом этади. Аҳолиси 2030 йилга келиб 35,6 миллион кишига етиши кутиляпти.
Пластик ифлосланишга қарши охирги имконият: БМТда ҳал қилувчи келишув кутилмоқда
🕔14:53, 09.10.2025
✔34
Ер юзини қамраб олган экологик муаммолар орасида пластик ифлосланиш тобора глобал таҳдидга айланмоқда. БМТ доирасида 2022 йилда бошланган халқаро музокаралар ўз якуний босқичига кирди.
Батафсил
Ўзбекистон – энг тез ўсаётган мамлакат сифатида
🕔17:49, 23.07.2025
✔144
Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи томонидан 2025 йил учун эълон қилинган Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида Ўзбекистон 73 балл билан 62-ўринни эгаллади. Бу мамлакатимизда қарийб 45 фоиз мақсадларга эришилган ёки эришиш жараёнида эканини билдиради.
Батафсил
Ўзбекистонда чиқиндидан ёқилғи олиш бўйича янги лойиҳа амалга оширилади
🕔15:54, 26.06.2025
✔171
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Саудия Арабистонининг «Vision International Investment» (VIIC) ва Франциянинг «Suez international» компаниялари билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Батафсил