Ош бўлмасин!..
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилЁзнинг иссиқ кунларида сочларимиз заифлашиб қолади. Аслида уларнинг жилоли бўлиши учун озгина ҳаракат кифоя. Қуйида бу ҳақда тавсияларни билиб оласиз.
Барча турдаги сочлар учун ниқоб
Уни тайёрлаш учун ўсимлик ҳамда канакунжут ёғи 1:9 нисбатда аралаштирилади (чой қошиқда ҳисобланг) ва соч илдизига суртилади. Сўнг бошга полиэтилен қалпоқ кийилади. Бир соатдан кейин илиқ сувда ювилади. Сочни ювишда қуруқ сочларга мўлжалланган шампундан фойдаланиш керак. Бу усул ҳафтада икки мартадан, жами ўн марта такрорланиши лозим.
Қуруқ сочлар учун ниқоб
Бир дона тухум, бир чой қошиқ глицерин, бир чой қошиқ 0,9 фоизли сирка, икки ош қошиқ канакунжут мойи аралаштирилиб, соч илдизидан то учигача суртилади. Полиэтилен қалпоқ кийиб, устидан иссиқ сочиқ ўралади. Сочиқнинг иссиғи кетиши билан алмаштириб туриш лозим. Ярим соатдан сўнг тухум сариғи қўшилган шампунь билан ювилади. Ниқоб ҳафтада икки марта, жами саккиз маротаба қилинади.
Мўътадил сочлар учун намлантирувчи ниқоб
Соч толалари ва илдизини намлантириб, уларнинг тўкилишига қарши ниқобни тайёрлаш жуда осон. Бунинг учун 37 даражагача қиздирилган қатиқ соч толалари ва бош терисига суртилади. Устидан пергамент қоғоз билан ўраб, илиқ сочиқ ёпилади. 20-30 дақиқадан сўнг сочга яна қатиқ суртилиб, бош териси бармоқ учида енгил массаж қилинади. Сўнгра илиқ сувда, шампунсиз яхшилаб ювиб ташланади. Бу усул ойда тўрт маротаба бажарилади.
Ёғли сочлар учун ниқоб
Бир чой қошиқ асал, шунча лимон ва алоэ шарбати, бир бўлак эзилган саримсоқ аралаштирилиб, нам сочга суртилади. Бошга полиэтилен қалпоқ кийиб, сочиқ билан яхшилаб ўралади. 30-40 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювилади. Сочдан саримсоқ ҳидини кетказиш учун хантал қўшилган сувда ювиб, сўнг тоза сувда чайилади.
Соч толалари синиб, рангсиз, жилосиз аҳволга келганида энг фойдали восита бу қатиқли ниқоб ҳисобланади. Бунинг учун 200 грамм ёғи олинмаган қатиққа шунча грамм барра кўк пиёз суви қўшилади. Бир соат иссиқ, қуёшли жойда усти ёпиқ идишда сақланади. Сўнгра қуруқ соч илдизига суртилади. Устидан полиэтилен қалпоқ кийилади. Ниқоб сочда бир соат тургач, илиқ сувда ювилади. Бошдан ниқоб ҳидини йўқотиш учун шампунь билан ювиш кифоя.
Сочни мустаҳкамлаш, жилосини қайтаришнинг яна бир йўли бор. Бунинг учун қанд лавлагининг барра япроқлари керак бўлади. Барра япроқлар майда кесилади, суви чиқарилиб, қуруқ сочга чапланади. Устидан полиэтилен қалпоқ кийилади. Сочда икки соат тургач, илиқ сувда ювиб ташланади.
Гўзал СОЛИЕВА
тайёрлади.
t:11.35pt; line-height:11.5pt;mso-layout-grid-align:none;text-autospace:none;vertical-align: middle'>ёзиб олди.
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилЎтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.
БатафсилЗамонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.
Батафсил