Саломатлик      Бош саҳифа

МОҒОР — СОҒЛИҚ УЧУН ХАВФЛИ

Моғор ҳар қандай уйнинг деворида пайдо бўлиши мумкин. Унинг сариқ ва қора тусдагиси уйга, жиҳозларга хунук кўриниш беради. Шу билан бирга, турли касалликларни келтириб чиқаради.

МОҒОР — СОҒЛИҚ УЧУН ХАВФЛИ

— У тананинг касалликка қарши курашувчанлик қобилиятини пасайтириб, йўтал, тумов, ҳаво етишмаслиги каби аллергик таъсирларни қўзғатади, — дейди умумий амалиёт шифокори Машҳура БЕКМУРОДОВА. —  Баъзан бу таъсирлар сурункали хасталикларга айланиб кетиши ҳам мумкин. Шундай экан, соғлиғимизга зарар етиб улгурмасидан дарҳол моғорни йўқотиш чорасини кўриш керак.

Қандай пайдо бўлади?

Моғордан бутунлай халос бўлиш учун унинг келиб чиқиш сабабини топиб, бартараф этиш керак. Ҳавода, сувда, умуман, атрофимизда моғор замбуруғлари талайгина. Улар ўзига қулай шароит ва жой пайдо бўлиши билан моғор шаклида ўсишни бошлайди. Айниқса, қиш кунлари совуқдан ҳимояланиш учун эшик ва деразалар кам очилади. Ҳаво айланиш тизимининг йўқлиги, захлик ва уй шароитида ўстириладиган тропик ўсимликлар моғор замбуруғининг кўпайиши ва ўсиши учун асосий омилдир.

Моғор пайдо бўлишининг дастлабки аломати — унинг ўзига хос ўткир ҳиди ва юзани заҳлатиши. Кейин ўша жойнинг сарғиш, қорамтир ва оқиш тусга кириши кабилар.

Йўқотувчи воситалар

Агар сизда моғорни йўқотиш муаммоси бўлса, антисептик воситаларни қўлланг. Моғорга қарши қўлланувчи ҳар қандай кимёвий восита заҳарли эканини асло унутманг. Шунинг учун бу воситаларни ишлатишда йўриқнома билан танишиб чиқиш ва эҳтиёткорлик зарар қилмайди.

Ҳамма ёғини моғор босиб улгурган, тозалашнинг имкони йўқ бўлган жиҳозларни эса ташлаб юборган маъқул.

Антисептик грунтовка, оқартиргич, сирка, водород пероксиди, нашатир спирти, ош содаси кабилар ёрдамида уйингиздаги моғордан халос бўлишингиз мумкин. Дастлаб моғор босган жойни ёки нарса-буюмни артиб, қириб тозалаш керак. Агар моғор замбуруғи деворга жуда чуқур жойлашган бўлса, ҳатто бетон қатламгача ёки ғишт қисмигача тозалаш талаб этилади. Сўнг тозаланган, қуруқ юзага юқоридаги воситалардан бири суртиб чиқилади. Ўрни яхшилаб қуригач, деворни бўяш ёки гулқоғоз ёпиштириш мумкин. Очиқ жойларда қайта моғорлашнинг олдини олиш учун буни ҳар ҳафтада бажариш керак.

Шу каби воситаларни қўллаш билан муаммонинг фақат бир қисминигина ҳал қилиш мумкин. Асосийси, уйда намликнинг ортишига йўл қўймаслик ҳамда ҳавонинг бир жойга тўпланмай, мунтазам айланиб туришини назорат қилишга боғлиқ. Бунга риоя қилинмаса, бир жойнинг ўзида қайта-қайта моғор ўсаверади.

Эслатма: оқартиргич, сирка ҳамда водород пероксидини ишлатганда қўлга резина қўлқоп кийиш шарт. Оқартиргич ва нашатир спиртининг қўшилиши ўта хавфли. Бунинг натижасида ҳосил бўлган аралашма жуда кучли заҳарловчи моддага айланади.

Шаҳноза РАЖАБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ош бўлмасин!..

Ош бўлмасин!..

🕔14:51, 09.10.2025 ✔154

Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:

Батафсил
Энди дорилар  электрон  рецепт  асосида тайинланади

Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади

🕔16:02, 18.09.2025 ✔99

Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.

Батафсил
Ҳар етти кишидан бири  озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

Ҳар етти кишидан бири озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

🕔15:53, 18.09.2025 ✔88

Замонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар