Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.
Туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган. Жумладан:
■ аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш учун сифат жиҳатидан янги ва қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий ахборот технологиялари асосида уларнинг илмий, таълим, ахборот ва маданий эҳтиёжларини қондириш;
■ фойдаланувчиларга ҳар қандай (босма, мультимедиа ва рақамли) ташувчиларда, шу жумладан, Интернет тармоғида сифатли ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш.
Ресурс марказлари тугатилади
Туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилиш ўлароқ, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қошида фаолият кўрсатаётган барча ахборот-ресурс марказлари тугатилади.
Тугатилаётган ахборот-ресурс марказларининг китоб фондлари ва штат бирликлари янгидан ташкил қилинаётган туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларига берилади. Штат бирликлари сақлаб қолинади.
Кутубхона пул топадими?
Янги ташкил этилаётган туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари қандай молиялаштирилади?
Ҳужжатда бу аниқ белгиланган. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига тушадиган маблағларнинг икки фоизи Миллий кутубхона — ахборот-ресурс маркази ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратилади. Бу маблағлар ахборот-кутубхона марказлари моддий базасини ривожлантиришга йўналтирилади.
Бундан ташқари, аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар (тил ўргатиш, компьютер курсларини ташкил этиш, матнли, аудио ва видеоматериаллар нусхаларини яратиш, шунингдек, бошқа кутубхона хизматлари) рўйхатини кенгайтириш орқали ахборот-кутубхона марказларининг бюджетдан ташқари даромадларини ошириш чоралари кўрилади.
P.S.:
«Оила даврасида» газетасининг жорий йил 28 март 13 сонида «Номи бор, ўзи китобга зор кутубхоналар ёхуд Бухородаги қишлоқларга зиё масканлари керак эмасми?» сарлавҳали мақола эълон қилиниб, унда ушбу қарорда белгиланган мақсад ва вазифаларни белгиловчи оғир саволлар кўтариб чиқилган эди. Қишлоқ кутубхоналари муаммоси газетамизнинг доимий мавзуларидан бўлиб келган. Бизни кузатиб боринг!
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔84
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔238
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔283
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил