Ёғли юз териси учун
Асалли ниқоб. 1 дона тухум оқи 1 чойқошиқ асал билан аралаштирилади.
Ёғли юз териси учун
Асалли ниқоб. 1 дона тухум оқи 1 чойқошиқ асал билан аралаштирилади. Сўнгра 1 чойқошиқдан сут ва лимон шарбати ва бир неча томчи бодом ёғи қўшилади. 20 дақиқа давомида юзга суртиб қўйилади. Юз териси тиниқлашиб, равшанлашади.
Помидорли ниқоб. 1 дона помидор қирғичдан ўтказилади. 1 чойқошиқдан лимон ва сабзи шарбати қўшиб, аралаштирилади. Ниқобни юзда ўн дақиқа ушлаб тургач, илиқ сувда ювиш лозим. Кейин озиқлантирувчи крем суртилади.
Қуруқ юз териси учун
Творогли ниқоб. 1 чой қошиқдан творог ва кефир ярим чой қошиқ асал билан яхшилаб аралаштирилади. Ниқобни тозаланган юзга суртгач, 20 дақиқадан сўнг қайнатиб олинган илиқ сувда ювилади.
Бананли ниқоб. Яримта банан санчқи билан эзилади. Пюре ҳолига келган бананни нафақат юз, балки бўйин терисига ҳам суртиш мумкин. 15-20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиш лозим.
Нормал юз териси учун
Мойчечакли ниқоб. Мойчечак, наъматак ва ялпиз ўсимликларининг ҳар биридан 1 ошқошиқдан олиб, ярим литр қайнаган сувга дамланади. Бироз илигач, докадан ўтказиб, алоҳида идишга солиб, 3-4 қават докани дамламада намлаб, юзга қўйилади. 10-15 дақиқадан сўнг докани олиб, юз учун мўлжалланган, таркибида А витамини бўлган крем суртилади.
Гуручли ниқоб. 1 ош қошиқ гуручни қаҳвамайдалагичдан ўтказиб, 1-2 ошқошиқ сут билан аралаштирилади. Ниқобни юз терисига суртиб, 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайилади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔23
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил