Иқлим      Бош саҳифа

Ахсикентнинг учар арғумоқлари

Санкт-Петербургнинг марказида, мавжланиб оқаётган Нива дарёси соҳилидаги хиёбонни кезиш одамга ўзгача кайфият бағишлайди. 

Ахсикентнинг учар арғумоқлари

Камина шу одатга амал қилиб катта сувлик бўйидаги сўлим манзилларни ортда қолдириб, Эрмитажнинг муҳташам залларини айланиб юрибман. Эрмитажда дунёнинг бор осори-атиқаси, ажойиботлари жамланган. Шулардан бирига санъат кошонасини синчиклаб кезиш асносида дуч келдим. Бу Ахсикентдан топилган ноёб ғиштлардир. Уларнинг сони хийлагина кўп экан. Ғиштларки, пишиқ ва ўта чидамли қилиб тайёрланган. Назаримда, уларнинг қаддини на табиат, на орадан кечган йиллар тўфони бука олган. Бу қадимий топилма ёнидан бир зум бўлса-да, сайёҳлар аримайди. Ана ўшанда қалбимни аждодларимизнинг шавкатли номи билан фахрланиш ҳисси чулғайди. Буни очиқча сезган бошқа миллат вакиллари менга ҳавасу ҳайрат билан қарайди. Шу-шу ота-боболаримизнинг ақл-тафаккури билан II - III асрларда тикланган, жаҳон аҳлини лол қолдирган Ахсикент қалъасига қизиқиш баттар оловланди. 

Ахсикент қалъаси. Унинг шундоққина яқинидан пишқириб, ўйноқлаб азим Сирдарё оқиб ўтади. Сув бўйи ҳам, қалъа атрофи ҳам жарликлардан иборат. Бу ғанимларни қалъага яқинлаштирмаслик учун, айниқса, жуда қўл келган. Шамол димоққа турфа хил гиёҳларнинг муаттар ва хушбўйини келтириб уради. Қушлар чуғур-чуғури зум ҳам тинмайди. Аслида II-III асрда барпо этилган қалъа тўрт юз гектардан ошиқ майдонни эгаллаган. Қалъага кирадиган бешта дарвоза бўлган, деворнинг қалинлиги беш ярим метрни ташкил этган. Ер ости йўли қаттиқ қўриқланган, сув сопол қувирлар ёрдамида тоғдан келтирилган экан. 
Маълумотларга кўра, 1620 йилдаги кучли ва даҳшатли зилзила қалъанинг вайрон бўлишига сабаб бўлган. Шундан сўнг бу масканда ҳеч ким истиқомат қилмаган. 
Бундай қараганда мазкур қалъанинг тақдири ҳам Дабусия ва Шоҳруҳия қалъалари тарихига ўхшаб кетади. Негаки, ҳар икки қалъа катта сувлик бўйида, яъни дарёнинг шундоққина ёқасида тикланган. Қизиқ, ҳаётда инсонлар қисматига қалъалар кечмиши ҳам жуда яқин бўлар экан-да. Бундан ҳайратланмай илож йўқ.
...Ана, Умаршайх Мирзо ўғли кичкина Бобур Мирзо билан олдинма-кейин келяпти. Ҳар иккисининг ҳам остида афсонавий Фарғона арғумоғи. Уларни сал нарида кузатиб келаётган суворийларнинг қўлида Ахсикент заминида меҳр билан тайёрланган Дамашқ қиличлари ялтиллаб турибди. Чиндан ҳам ўша кезлари бу жойда ишланган қилич ва Фарғона тулпорларининг довруғи олам аро ёйилган эди.
Ота ва ўғилнинг мақсади бир маҳаллар Темурийзодалар сулоласининг муносиб давомчиси Мирзо Улуғбек хийла вақт бўлган, у ҳайрат ва ўзгача ҳаяжон ила ситораларни кузатган Ахсикент қалъасини обдон томоша қилиш эди. Шундан кейин ҳам Умаршайх Мирзо ўғли билан бу жойда кўп бор бўлди. Ҳатто, Бобур орадан йиллар ўтиб дунёнинг энг катта ва қудратли давлатларидан бири — Ҳиндистонга ҳукмрон бўлганида ҳам Ахсикентни ва бу замин билан боғлиқ уйғоқ хотираларини асло унутмади. Тушларида дарё соҳилларини кўриб чиқарди. Ота юртидан келган карвонбошидан Ахсикент манзараларини қайта-қайта сўрашдан сира эринмасди. «Бобурномада» ҳам Ахсикент манзараси, Банд солув йўли ёрқин бўёқларда тасвирланганидан ҳам Мирзо Бобурнинг бу масканга ишқи нечоғли эканини англаш қийин эмас.
Солланиб, шитоб билан оқаётган дарё яқинидаги (Наманган вилоятида) Ахсикент қалъасига тегишли бўлган ер майдони етмиш олти гектар экани тарихий манбааларда аниқланган. Узоқ вақт эътиборсизлик ва лоқайдлик туфайли завол топиб ётган бу манзил маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг қадами аримайдиган, уларга олам-олам завқ улашадиган табаррук, қадимий масканга айланиб улгурди. Ахир, ота-боболаридан қолган осори-атиқаларни, битмас-туганмас меросни асрайдиган халқ асло завол топмагай.
Улуғбек АКТАМОВ




Ўхшаш мақолалар

Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔63

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔98

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

🕔16:42, 06.08.2026 ✔119

Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар