Экоолам      Бош саҳифа

ИМТИҲОН — СТРЕСС ВА ҲАЯЖОН... эмас!

«Фанлардан яхши тайёрланган эдим.

ИМТИҲОН — СТРЕСС ВА ҲАЯЖОН... эмас!

Лекин имтиҳон куни ҳаяжонланганимдан ҳамма нарса эсимдан чиқиб кетди. Кўнглим айниб, қўл-оёғим қалтирар, тест саволларини ўқиб, тушунмасдим...»

Кириш имтиҳонларидан кейин шунга ўхшаш гап-сўзлар тез-тез қулоғимизга чалиниб қолади. Йил бўйи тайёрланган абитуриентнинг барча билимини бир зумда хотирасидан ўчиришга қодир куч — ҳаяжонни қандай енгиш мумкин?

Ҳаяжонланиш — меъёрий туйғу. У бизни вазият жиддийлигидан ва ўзимизни қўлга олиш лозимлигидан огоҳлантиради. Имтиҳондан олдин ҳаяжонланиш худди спортчиларнинг рекорд ўрнатишдан олдин оёқ-қўллар чигалини ёзишига ўхшаб кетади. Чунки бироз ҳаяжон бутун диққат-эътиборни бир жойга тўплаб, барча ички ресурсларни сафарбар этишга ёрдам беради. Аммо ҳаяжон ўз чегарасидан чиқса, стресс ҳисобланади. Уни эса вақтида бартараф этиш зарур. Акс ҳолда, йил бўйи мисқоллаб йиғилган билимдан имтиҳон куни самарали фойдаланиш имкони кескин пасайиши мумкин.

Уч дақиқали синхрогимнастика

Аввало, асаб-мушак фаолиятини енгиллаштириш ва абитуриентнинг ўзига бўлган ишончини ошириш лозим. Бунинг учун чигал ёзувчи ҳаракатлар такроран бажарилади. Масалан, битта енгил ҳаракат бир меъёрда, ҳеч қандай босимсиз сокин такрорланилса, бу сокинлик кишидаги руҳий ҳолатга ҳам кўчади. Яъни ҳаракат ва руҳий ҳолат ўртасида синхронизация юзага келади ва стресс камаяди. Шунда абитуриент диққатини бир жойга жамлаб, тўғри фикр юрита бошлайди. Энг муҳими, миядаги тарқоқлик йўқолади. Бу машқ психологияда синхрогимнастика деб аталади.

Асабийлашган ёки бирор нарсадан диққати ошган одамни кузатсангиз, у ё бармоғи билан стол чертади ёки оёғини қимирлата бошлайди. Бу ҳаракат интуитив равишда, яъни ички ҳис билан бажарилади. Аммо стол чертиш ва оёқни қимирлатиш такроран бажарилса-да, кишини тинчлантирмайди. Аксинча, асабий ҳаракатлар асабни баттар зўриқтиради, холос.

Синхрогимнастика ҳаракатлари асосида таянч машқлар бўлиб, у ҳар қандай шароитда бажариш учун қулай ва осон эслаб қолинади. Бу усул аввалига космонавтларни тинчлантириш учун қўлланилган бўлса, бугунга келиб, ундан минглаб одамлар фойдаланмоқда. Айниқса, имтиҳондан олдин абитуриентнинг уч дақиқа синхрогимнастика машқларини такрорлаши, уни сезиларли тинчлантиради.

Елкадан нафас олиш. Тўғри ўтирган ҳолда чуқур нафас олинади. Нафас олинганда елкалар ҳам имкон қадар юқорига кўтарилади. Нафас чиқарилганда эса пастга тушади. 2-3 дақиқа бир меъёрда, шошилмай шу машқ такрорланса, ҳаяжонланиш аста-секин пасаяди.

«Чанғичи». Чанғичи тоғдан пастга тушаётганда қандай ҳаракатларни бажаришини тасаввур қилинг: чанғи таёғига таяниб, олдинга интилади. Шу ҳаракатни бир зайлда икки дақиқа бажаринг.

«Тийрак нигоҳ». Тўғри ўтиринг. Қўлларингиз эркин ҳолатда турсин. Тўғридаги бирор нуқтага қараган ҳолда учгача сананг. Кейин бошингизни бурмаган ҳолда фақат кўз қорачиғини ҳаракатлантириб, ўнг елкангизга қараб учгача сананг. Кейин шу ҳаракатни чап елкага қараб бажаринг. Ушбу машқлар кетма-кетлигини бир дақиқа давомида шошилмай такрорланг.

Робия НУРИДДИНОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔35

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 35    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 58    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 95    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар