Саломатлик      Бош саҳифа

Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

Сўнгги вақтларда турли ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда аҳоли ўртасида менингит касаллиги тарқалаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Аммо 14 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат бўйича жойлардаги вазият юзасидан изоҳ берди ва эпидемиологик ҳолат барқарор, хавотирга ўрин йўқ, дея маълум қилди.

Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

Менингит — қандай касаллик? Унинг хавфи нимада ва у кимларда кўпроқ учрайди? Унинг олдини олиш ва даволаш чоралари борми? Шу каби саволлар юзасидан Тошкент тиббиёт академияси юқумли касалликлар кафедраси доценти Акромжон ОБИДОВга мурожаат қилдик.
— Менингит — бош ва орқа мия пардасининг ўткир яллиғланиши оқибатида келиб чиқадиган юқумли касаллик, — дейди шифокор Акромжон Обидов. — Бу беморларда кучли бош оғриши, ҳароратнинг кўтарилиши, тўхтовсиз қайт қилиш каби ҳолатлар билан кузатилади. Касалликни қўзғатувчи бактерия одамдан одамга юққани сабабли фақат одамлар касалланади. Касаллик манбаи уни ташувчилар ҳисобланади. Жамоат жойларида, йиғинларда, мулоқот пайтида аксириш, йўталиш орқали менингит қўзғатувчи бактериялар юқиши мумкин. Шунингдек, бу касаллик йил давомида кузатилиши мумкин. Аммо уни кўпроқ мавсумий (куз-қиш) касаллик десак бўлади.
— Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари нима?
— Бунда, асосан, қўзғатувчи микроб организмга тушгандан сўнг юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватида яллиғланиш келиб чиқади ва заҳар ишлаб чиқаради. Бу заҳар мия қон томирларини ишдан чиқаради.
— Бу касаллик билан кўпроқ болалар оғрийди, дейишади. Бунинг сабаби нимада?
— Бир ойлик чақалоқларда менингит касаллиги учрамайди. Асосан, олти ойдан беш ёшгача бўлган болаларда аломатлар сезила бошлайди. Чунки уларда иммунитет системаси яхши шаклланмаган бўлади. Юқорида айтиб ўтганимиздек унинг даврийлиги ноябрь ойидан қишнинг сўнгги ойларига қадар чўзилиши мумкинн. Айнан шу даврда ҳаво ҳарорати кескин ўзгаради, инсон организмида турли витамин ва минералларга бўлган эхтиёж кучаяди. Уларнинг етишмаслиги эса касалликка йўл очади. Бундан ташқари, боғча ва мактабларда ҳаво-томчи ва бошқа омилларга кўра касалликни юқтириб олиши мумкин.
— Менингит қандай белгилар билан намоён бўлади?
— Кишида томоқ оғриши, томоқда қичиш, бурин битиши кўнгил айниш, тўхтовсиз қайт қилиш, қаттиқ бош оғриши, шовқин ва ёруғликка таъсирчанликнинг ортиши ҳамда болаларда ҳушини йўқотиш ёки тутқаноқ хуружлари билан намоён бўлиши мумкин. Менингитнинг баъзи турларида танага тошмалар тошиб кетади. Касалликнинг ҳатто эрта босқичларида онг чалкашиши, ҳаддан ташқари ҳолсизлик ёки қўзғалиш намоён бўлиши ҳам мумкин.
— Беморларни даволаш усуллари қандай? Уни уй шароитида даволаб бўладими?
— Менингит билан касалланган беморларни ҳеч қачон уй шароитида даволаш тавсия этилмайди. Чунки бу касаллик кўплаб асоратларга олиб келади. Ушбу касаллик лаборатория текшируви орқали аниқланади. Агар кишида бу касалликнинг клиник белгилари кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат этиш лозим. Аввало,  беморнинг сезгирлигига қараб антибактериал дори воситалари қўлланилади. Агар касаллик тезда даволанмаса, жуда оғир ҳолатларга олиб келади.
— Беморларда қандай асорат кечади?
— Менингит жуда кўп асоратларга олиб келиши мумкин. Булардан  биринчиси мия шишиши. Ўта оғир ҳолатларда эса фалажликни ҳам келтириб чиқаради. Шунингдек, кишида ортиқча вазннинг тўпланиши, буйраклар ва буйрак усти зарарланишига ҳам олиб келади. Умуман олганда, уни вақтида даволамаса, кўплаб ички аъзоларни зарарлаши эҳтимолдан холи эмас.
— Касалликнинг олдини олишда нималарга аҳамият бериш керак?
— Менингит касаллигининг олдини олиш жуда осон. Бунинг учун болаларни аввало оддий гигиена қоидаларига ўргатиб бориш керак. Касаллик мавсуми бўлган куз-қиш ойларида махсус гигиеник ниқоблар тақиш тавсия этилади. Шунингдек, хоналарни тез-тез шамоллатиш лозим.
Яна шуни айтиб ўтиш керакки, ҳозирги кунда жуда аҳамиятлиси бу вакцинация ишларини ўтказиш. Ҳаж ва Умра, чет эл сафарларига борадиган кишиларга вакцинация ишлари амалга оширилади. Ҳозирги кунда шаҳарларда ҳам вакцинация ишлари олиб борилмоқда. Вакцина қабул қилган кишида маълум бир вақт иммунитет сақланади. Менингит бир одамдан бошқа одамга юққан сари кучайиб боради. Шу боис имкон қадар юқиш эҳтимоли бўлган ҳар қандай ҳолатнинг олдини олиш жуда муҳим ўрин тутади.
«Оила даврасида» мухбири
Бекзод НАСИМБОЕВ
ёзиб олди.
 




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔20

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔43

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔56

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 20    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 43    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 56    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 70    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар