Жиззах заминидан кўҳна Буюк Ипак йўли ўтгани учун ҳам мазкур кент жаҳон тамаддунида жуда катта аҳамият касб этиб келган.
Жиззах довонидан пастликдаги тоғнинг қоқ бели худди сариёғ каби кесилиб, кенг ва равон йўл солинган, Сангзор дарёси ҳам айнан шу ердан ўтган. Автомобиль ва поездлар қатнови мамлакат шимолини Шарққа боғлаб туради.
Зомин ва Нурота тоғ тизмаларини мана шу фусункор ва мафтункор «Илон ўтди» дараси ажратиб туради. Даранинг кунчиқар томони Зомин, кунботарга қараган томони эса Нурота тоғ тизмаларининг бошланиш қисми ҳисобланади. Негадир маҳаллий аҳоли «Илон ўтди» дарасини «Амир Темур ғори», «Темур дарвоза» деган номлар билан ҳам аташади.
Шунинг учун эл орасидаги айрим гап-сўзларга қараганда, Соҳибқирон Амир Темур бобомиз ҳар гал зафар қучганидан кейин замин сайқали Самарқандга фақатгина ана шу «дарвоза» орқали кириб келган экан. Бу жой қаттиқ қўриқланган бўлиб, стратегик аҳамиятга эга манзил бўлиб келган.
Сангзор дарёси тоғларининг булутларга қадар етган баланд чўққиларидан тошларга урилиб, думалаб, пишиб оқиб келади. Дарё иккита тоғ тизмасининг табиий чегараси ҳисобланар экан.
«Илон ўтди» дарасининг табиати, ҳавоси ажойиб. Бу қадим манзилга яқин гўшада умргузаронлик қилаётган тоғликларнинг ўзи яшаётган ҳудудлари, тоғ чўққилари-ю, сойлари, даралари ҳақидаги бир-биридан қизиқарли ҳикоятлари, кишини сеҳрлаб қўяди, аллақандай туйғуларга чулғагандай бўлади.
Шу маҳал улкан бир қора қуш Темур дарвозанинг муз сумалакни эслатадиган қиррадор чўққисига келиб қўнди. Атрофни синчковлик билан кузатади. Қоядан сал наридаги кенгликда қўйлар суруви кўзга ташланади. Нима учундир, ушбу ҳудуддан доимо шамол аримайди. Дара атрофида ёнғоқ, арча, наъматак каби дов-дарахтлар онда-сонда бўлса-да учрайди. Икки томон эса қорайиб кетган қоялар билан ўралган. Бу ўлмас қояларни оралаб, бир тошқин дарё оқади. Дарёнинг шундоққина ёнида бир бужур, қиррадор қоя ўсиб чиқиб, осмону фалакка санчилиб тургандай гўё. Мазкур қоялар Амир Темур бобомизнинг қанчадан-қанча зафарли юришларига, масрур, қувончли онларига гувоҳ бўлмаган дейсиз. Шунинг учун ҳам, мангуга занжирланган бу икки тоғ ажраладиган манзил тарихий тимсолга айланиб улгурган.
Улуғбек ЖУМАЕВ
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔49
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔87
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ
🕔16:42, 06.08.2026
✔113
Марказий Осиёда 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.
Батафсил