— Тишимни эрталаб ва кечқурун тозалайман. Шунга қарамай, назаримда, сариқ тусга кириб бораётгандек.
Тишни тоза тутиш учун яна нималарга эътибор бериш зарур? Оғиз ҳидланмаслиги учун-чи? Уй шароитида тишни соғломлаштириш учун нималардан фойдаланган маъқул?
Нигора ҚУЛИМОВА,
Қўшкўпир тумани
— Қоидаси бўйича, тишларни кунига икки марта ювиш керак, — дейди стоматолог-шифокор Дилфуза ЧИНПЎЛАТОВА. — Одатда, тишлар овқат тановулидан кейин ювилиши шарт. Бундан ташқари, кўпчилик тиш ювилган пайтда тилни тозалашни эсдан чиқаради. Аслида тиш ювилган пайтда, тиш чўткасининг орқаси билан тилни ҳам тозалаш керак. Чунки овқат қолдиқлари тилнинг устидаги кўринмас қобиқда яширинган бўлади. Агар тозаланмаса, оғиз бўшлиғининг ҳидланишига олиб келади. Тиш чўткаси ўртача қаттиқликда бўлиши керак. Ўта қаттиғи милкларга зарар етказади, юмшоғи эса яхши тозаламайди. Тиш чўткасини ҳар уч ойда алмаштириб туриш керак, шамоллашдан тургандан сўнг, албатта, янги тиш чўткаси олиш лозим. Акс ҳолда, унга ўрнашиб олган микроблар касалликни қайта қўзғаши мумкин. Тиш пастаси танлаганда унинг таркибида фтор ва калций мавжуд бўлганини танланг. Бу тишнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради. Агар оғиз бўшлиғингизда нохуш ҳид сезсангиз, ялпиз чайнанг. У барча ёмон ҳидларни йўқотиш хусусиятига эга. Шунингдек, сутли маҳсулотлар, сабзавотлар ва мевалар кўп истемол қилиш тишни соғломлаштиришда жуда зарур. Агар тиш шамоллаб оғриб қолса, истеъмол содасини илиқ сувга солиб чайиш керак. Шунингдек, мойчечак, исириқ ва мармарак дамламаси ҳам оғриқни қолдиради. Генгивит — милк шамоллаши ва пародонтитда эман пўстлоғи қайнатмаси ёрдам беради.
Гўзал СОЛИЕВА
ёзиб олди.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔113
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔172
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔258
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил